МАҚБАРАДАГИ ЛАВҲАЛАР ТАРИХИЙ ЎРНИГА ҚЎЙИЛДИ

437 көрілім

   ҚР Маданият ва спорт вазирлиги, “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейи ташкилотчилигида Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасининг Қозонхона бўлимида “Хосиятли лавҳанинг янгиланиши” тадбири ўтди.

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Н.А.Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш”, “Буюк даштнинг етти қирраси” дастурий мақолаларида кўрсатилган устувор йўналишлар асосида тарихий лавҳаларни (туғнинг боши) ўрнатишга бағишланган тадбирга Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов, вилоят, шаҳар фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда зиёли қавм вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида шаҳар раҳбари Рашид Абадули тарихий аҳамиятга эга ёдгорликларни қайта янгилаб, ўз жойига қўйган ҚР Маданият ва спорт вазирлиги билан “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейига ташаккурини билдирди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими фейсбук ижтимоий тармоғида ҳам баён этади.

– “Тарихини билмаган миллатнинг келажаги ноаниқ” деганларидек қандай лойиҳани амалга оширишдан олдин доимо, табаррук масканнинг тарихий моҳиятини эътиборга оламиз. Келажакка қанча шошилсак, тарихимизга кўз ташлаб, келажак авлодга имконича мўл мерос қолдиришга интилишимиз зарур деб ишонаман. Шу ўринда, тарихий аҳамиятга эга ёдгорларни қайта янгилаш йўлида фаол меҳнат қилаётган ҚР Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейи раҳбарияти билан ходимларига миннатдорчилик билдираман,-дейилган баённомада.

Тарихий тадбирга иштирок этувчилар кўҳна шаҳримизнинг яна бир ҳосияти ўз жойига борганига шукрона этгандек.

– Бугун ўтмишимизни қайта янгилаб, йўқотганимизни топган ўзгача кун. Элбошимиз Н.Абишулининг “Келажакка йўлланма, маънавий янгиланиш” дастури доирасида Муҳаммад (с.а.в)  пайғамбаримиздан бошлаб мусулмон оламига машҳур Аҳмад номи билан таниқли шайҳларнинг исмлари ёзилган лавҳалар Дошқозоннинг атрофига, яъни тарихий жойига қайта ўрнатилди. Ёдгорларимизни, тарихимизни тугаллаб, тарғиб қилиш келажак авлод учун муҳим мерос бўлиб қолиши шубҳасиз. Тарихимизни ўрганиш, янгилаш йўлида муҳим кун билан барчангизни табриклайман”- деди “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейи директори Н.Ахметжанов.

Х.А.Яссавий мақбарасидаги Дошқозон атрофига жойлашган 10 лавҳа ҳақида 1871-1872 йилларда рус сайёҳи А.Л Куннинг альбомида М.Е.Массон 1928 йили Туркистонга махсус ташриф сафарида: “Дошқозоннинг ўн қулоғига йилқи мўйи билан учланган, баъзиси ярим ой каби эгилган, темир билан қопланган узун ўн лавҳа қўйилган” – деб ёзади. 1935-1940 йиллари мақбара қаровсиз қолган пайтда ўн лавҳа талон-тарож бўлганлиги ҳақида маълумотлар айтилади. Олим П.Н.Ахмеровнинг “Аҳмад Яссавий муҳри ёзуви” номли асарида ўнта лавҳаларда ва муҳрда мусулмон оламига маълум Аҳмад номи билан таниқли бўлган шайхларнинг исмлари ёзилганлиги айтилади. Улар қуйидагича:

1. “Аҳмад (яъни Муҳаммад (с.а.в) – Аллоҳнинг элчиси”.

2. “Шайх Аҳмад Ханбал”.

3. “Аҳмад Хейрун-насаж” (тўқимачиларнинг энг илғори).

4. “Шайх Аҳмад Аркам” (ола-чипор).

5. “Шайх Аҳмад Ҳазравий”.

6. “Шайх Аҳмад Равия” (Равиялик)

7. “Шайх Аҳмад Мухтор” (танланган).

8. “Шайх Аҳмад Хами” (сақловчи)

9. “Шайх Аҳмад Кабир” (ўғли).

10. “Шайх Аҳмад Сағари”-деб аталади.

Тадбир давомида иштирокчилар “Хосиятли лавҳанинг тарихи” кўргазмаси билан танишди.

“Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейи матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы