ФУҚАРОЛИК ТАШАББУСЛАР ҚЎЛЛОВ ТОПДИ

513 көрілім

Туркистон вилоят Жамоат тараққиёт бошқармасининг ташаббуси билан Вилоят Фуқаролик Альянси ва “Береке” жамоат бирлашмасининг ташкилотчилигида Туркистон вилояти ноҳукумат ташкилотларнинг вилоят ІХ Фуқаролик онлайн форуми бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир фуқаролик ташаббусларни ривожлантириш ва фуқаролик маданиятни орттириш орқали фаол фуқаролик жамиятни шакллантириш, нотижорат сектор, бизнес-ҳамжамият, давлат органлар вакилларининг кучларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилди. Тадбирга вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, “Қозоғистоннинг Фуқаролик Альянси” қонуний шахслар бирлашмасининг президенти Бану Нурғазиева ҳамда давлат органлар ва жамоат бирлашмаларнинг ноҳукумат ташкилот етакчилари иштирок этди. Шунингдек, онлайн форматда Zoom платформаси орқали вилоятнинг туман, шаҳарларидаги ноҳукумат ташкилот вакиллари ҳамда давлат орган раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ўз таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида фуқаролик жамиятни ривожлантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этиш соҳасида вилоятдаги нодавлат ташкилотнинг эришган асосий натижалари ва муваффақиятлари, шунингдек, қишлоқ нотижорат секторнинг шароити тўғрисида долзарб масалалар, уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳар томонлама муҳокама этилди. Форум доирасида ҳамкорлик алоқани мустаҳкамлаш мақсадида “Nur Otan” партиясининг Туркистон вилоят филиали ва вилоят Фуқаролар Альянси орасида икки томонлама, вилоят жамоат тараққиёт бошқармаси ва вилоят Фуқаролар Альянси ҳамда вилоят тадбиркорлар палатаси орасида уч томонлама меморандумга имзо чекилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов: “Ноҳукумат ташкилотларнинг жамиятдаги ижтимоий муҳим масалаларни ҳал этишда имкониятлари ортиб келмоқда. Аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларини қўллаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, гендерлик тенглик, ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш, фуқароларнинг маънавий даражасини ошириш масалалари сизларнинг қўлловларингиз билан жадал амалга ошмоқда”- деб минтақадаги жамоат ташкилотларнинг ишига ижобий баҳосини берди.

Шу кунлари Туркистон вилоятида 256 жамоат бирлашма рўйхатга олинган. Туман, шаҳарлардаги ноҳукумат ташкилотларнинг ишини жонлантириш, молиявий қўллаш бўйича тизимли ишлар бажарилмоқда. Жамоат бирлашмалар минтақадаги барча даражадаги муҳим масалаларнинг ҳал этилишига ижобий таъсирини текказмоқда. Шунингдек, форум баробарида ноҳукумат ташкилотларнинг ижтимоий ғоялар ва лойиҳалар ярмаркаси ўтказилиб, илғор деб тан олинган лойиҳалар тақдирланди.

“Туркистон-ахборот”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы