МОЛИЯЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

476 көрілім

Қозоғистон Республикаси Президентининг “Қозоғистон Республикаси Миллий валютасини жорий этиш тўғрисида” 1993 йилги 12 ноябрдаги Фармонига биноан 15 ноябрда тенге муомалага киритилди. Шундан буён бу кун расмий миллий валюта – Тенге куни ва молия тизими ходимларининг касбий байрами бўлиб ҳисобланади. 15 ноябрь куни эл Президенти Нурсултан Абишули Назарбаевнинг Фармони билан миллий валюта – тенге муомалага чиқди. Бу мустақил Қозоғистоннинг тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилган кун бўлди.

Билим ва фан ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг йиллик режасига биноан Қозоғистон Республикасининг Миллий валютаси ва молия соҳаси ходимларининг касбий байрамини йил сайинги анъана бўйича нишонлади. Шаҳар касаба уюшма қўмитасига қарашли маориф соҳасида меҳнат қилаётган молиячиларни тақдирлаш мақсадида Туркистон шаҳар билим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг “Фахрий ёрлиғи” билан 15 молиячи мукофотланди. Миллий валюта куни молия соҳасидаги ходимларга пул буюм мукофотлари топширилди.

Муомаладаги тенгенинг халққа хизмат қилишига зарур ғамхўрлик қилишда молия сектори ходимларининг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Барча молиячилар аҳлига молия соҳасида бажарган меҳнатлари учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

М.КЕНЖЕБАЕВА,
шаҳар билим ва фан ходимлари касаба
уюшмаси қўмитасининг мутахассиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы