ФАОЛ ОБУНАЧИЛАРИМИЗГА ИЗЗАТ-ИКРОМ

556 көрілім

   2012 йилдан бошланган «Ибратли фуқаро» лойиҳаси жорий йилда Туркистон шаҳар ўзбек этно маданий бирлашмаси, «Жанубий Қозоғистон» ва «Туркистон» газеталари қўллови ҳамда «Улес» хайрия жамоат жамғармаси ҳомийлигида давом этмоқда.

   Ушбу лойиҳа доирасида «Туркистон-насос» МЧБ раҳбари, «Халқ ҳурмати» медали соҳиби, соҳа бўйича қатор орденлар совриндори Қаҳрамон Ирисбеков обунадаги фаоллиги учун ушбу мукофотга ноил бўлди. Мукофотни «Улес» хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров тақдим этди.

   Бугунда нафақат шаҳарда, балки республикада мебель ишлаб чиқаришда карвонбоши ҳисобланадиган Собиржон Исҳоқов раҳбарлик қилаётган «Гранд Микс» мебель корхонасига Бирлик ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тойир Абдувалиев ҳамроҳлигида ташриф буюриб, Камолжон Исҳоқов ҳамда Райимжон Қўчқоровлар билан бирга фаол жонкуяримиз, пайғамбар ёшини қаршилаётган Камол Йўлдошевга «Ибратли фуқаро» кўкрак нишони тақдим этилди.

   Барча фаол муштарийларимизни мукофот билан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин, деймиз.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы