ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

504 көрілім

Бағоят ғамхўр ва ўзгача меҳрибон Аллоҳнинг номи билан бошлайман!
Қадрли жамоат!

Барчангизни бутун мусулмон аҳли ошиқиб кутадиган улуғ байрам – Қурбон ҳайит билан чин дилдан табриклайман! Ҳайитларингиз қабул бўлсин” Сизларга Аллоҳдан тинчлик, мустаҳкам саломатлик, мўл барака тилайман!

Қурбон ҳайит – динимиз Исломдаги икки улуғ байрамнинг бири.

Ушбу кунда мусулмон аҳли Аллоҳ йўлида қурбонлик чалиб, қаноат ва ғамхўрликнинг, меҳрибонлик ва эзгуликнинг фидойи намунасини кўрсатиб, ёрдамга муҳтож кишиларнинг дуосини олиб, олқишига сазовор бўлади.

Қадим замонлардан буён Ислом динини маънавий таянчига айлантирган халқимиз Қурбон ҳайитни ўзгача тайёргарлик билан қарши олади. Улуғ байрамда чин дилдан адо этиладиган қулчиликлар билан эзгу чора-тадбирлар авлоддан-авлодга давом этиб, анъанавий дастурга айланди.

“Қурбон” сўзи “яқин бўлиш” “яқинлашиш” деган маънони англатади. Бу – эзгу ният билан Аллоҳга бўлган ишончни кўз-кўз этадиган байрам. Улуғ байрамнинг тарбиявий аҳамияти ва моҳияти қуйидагича. Ҳосиятли Қуръони каримда: Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин, у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли уларни сизларга бўйсундири қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг” (Ҳаж сураси, 37-оят), – дейилган. Оятда айтилганидек, Худо йўлида яхшилик қилишга ният қилган банда бу амални ҳалол йўл билан адо этади.

Моддий имконияти бўлган ҳамда йўловчи бўлмаган мусулмонга қурбонлик қилиш – вожиб, мусулмонлик фарзи. Имконияти келмаган инсонга эса Аллоҳ Таоло бундай вазифа юкламаган. Ҳайит кунлари оз миқдорда бўлса ҳам садақа бериб, қаровсиз қолган қарияларга, етимлар билан кўп болали оилаларга эътибор қаратиш – савобли иш.

Ҳурматли ватандошлар!

Афсуски, жаҳондаги ва юртимиздаги шароитни ҳисобга олиб қурбон ҳайитини ўз даражасида нишонлаш, жамоат билан қулчилик қила олмаймиз. Аллоҳнинг омонати бўлган ҳаётимиз ва саломатлигимизни сақлаш – мусулмонлик вазифамиз. Аммо, савоб излаган инсон учун яхшиликнинг эшиклари ҳар доим очиқ. Биз бу борада қурбонлик қилиш ишларини масофадан амалга оширишни қўлга олдик.

Қурбон ҳайитнинг тарихига теран эътибор қаратсак, Аллоҳ Таоло Иброҳим пайғамбарга, (унга Аллоҳнинг саломи бўлсин) синов юборгандан кейин уни хуш хабар билан қувонтирган бу ҳақда Қуръони каримда марҳамат қилинган: “… Бу ҳақиқий очиқ синов эди. Биз унинг ўрнига катта қурбонлик алмаштирдик. Биз унга охиргилар ичида “Иброҳимга салом!” деган миннатдорчилик билдирдик. Биз яхшиларни мана шундай ҳурмат қиламиз. Чунки, у имонли бандаларимиздан эди”. (“Саффат”сураси,106-111 оятлар).

Меҳрибон ва раҳимдил Роббимиз мана шу синовни тезроқ яхшиликка алмаштиргай. Қурбонликларингиз, берган садақа бажарган ҳар бир эзгу амалнинг савоби икки баравар бўлиб ёзилсин.

Аллоҳ Таоло бутун заминни юқумли касалликдан авф этиб, яхшилиги билан барокатини ёғдирсин. Хавфли иллатдан оламдан ўтганларни охиратини обод қилиб, хасталанган кишиларга шифосини берсин. Элимиз омон, юртимиз тинч бўлсин.

Масжидларимиз очилиб, жамоат билан қулчилик қиладиган кунни яқин қилиб, осойишта ҳаёт кечишга қайтишни ёзсин! Амин!

Науризбай ҳожи ТАҒАНУЛИ,
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфтий  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы