5 ИЮЛДАН БОШЛАБ ЧЕКЛОВ ЧОРАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

631 көрілім

   Қозоғистонда эпидемиологик вазиятнинг кучайиши ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, Давлат комиссияси жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб 14 кун давомида қуйидаги чеклов чораларини жорий этишга қарор қилди: Бу ҳақда Бош Вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов маълум қилди.

   Транспорт бўйича: Давлатлар рўйхатини кенгайтирмасдан халқаро ҳаво қатновини сақлаб қолиш; Ҳудудлар ўртасида ҳаво ва темир йўл алоқасини сақлаб қолиш (чекловлар билан); Ҳудудлар ўртасида йўловчилар автобуси қатновини вақтинча тўхтатиб туриш; Жамоат транспорти вақтини чеклаш.

   Фуқаролар ҳаракатлари бўйича: Кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, шунингдек оилавий, хотира тадбирларини тақиқлаш; Очиқ ҳавода машқ қилишга рухсат бериш; Кўчаларда, паркларда, майдонларда 3 кишидан кўпроқ одамнинг тўпланишини чеклаш; 65 ёшдан ошган одамларнинг ташқарига чиқишини чеклаш чоралари қабул қилинди.

   Қуйидаги объектлар тақиқланиши керак: – Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, спорт заллари, фитнесс марказлари, бассейнлар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган ёпиқ бозорлар, пляжлар, сув парклари, маданий объектлар, музейлар, кўргазмалар, форумлар, конференциялар ва бошқа оммавий тадбирлар, кўнгилочар тадбирлар, марказлар, мактабгача таълим муассасалари (навбатчилик гуруҳларидан ташқари), диний муассасалар ва бошқалар (савдо марказидаги кўнгилочар марказлар, кўнгилочар масканлар (караоке, бильярд, компьютер клублари, боулинг марказлари), кинотеатрлар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, фудкортлар, банкет заллари).

   Шунингдек: – Давлат органлари (ташкилотлари), идоралари, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг камида 80 фоизи масофадан туриб ишлаш режимига риоя қилиниши; – Тиббий марказларга олдиндан қабулга ёзилган ҳолда бориш; – Дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари, очиқ бозорлар фаолиятини сақлаш лозим.

   Кучайтирилган санитария-дезинфекция режимига риоя қилинган ҳолда қуйидаги объектларнинг ишлашига рухсат берилади: – очиқ овқатланиш жойлари; – доимий ишлаб чиқариш айланмасига эга бўлган қурилиш, саноат корхоналари; – ташқи қурилиш ишлари; – қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва чорвачилик; – коммунал хизматлар, шу жумладан автомашиналарни ювиш, автомобиллар ва маиший техникаларни таъмирлаш марказлари; – халққа хизмат кўрсатиш марказлари; – иккинчи даражали банклар (вақт чекловлари).

   Карантин талабларини бузган ҳолатда  солинадиган жарима ҳақида Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов қуйидагича баён этди.

   “Энг аввало якка бошимизнинг масъулияти, оиламиз олдидаги ҳамда жамият олдидаги масъулият бўлиши керак. Қонун томонидан масъулият кўрилган. Тасдиқланган санитария-эпидемиология талабларни бузган якка шахсларга – 83000, юридик шахсларга – 600 мингдан зиёд жарима солинади”,-деди Е.Тўғжанов.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы