32 МАКТАБНИНГ ЎРТАЧА КЎРСАТКИЧИ 76 БАЛЛ

448 көрілім

   Иллат авж олган қийин бир паллада туркистонлик қалдирғочлар ЯМТ ни муваффақиятли топширди. Жумладан, 26 июнь ва 1 июль оралиғида Х.А.Яссавий номли ХҚТУ базасидаги тест марказида омадларини синашди.

   Йилдагига қараганда жорий йили ўта қийин бўлгани барчамизга маълум. Бу борада биринчи навбатда жаҳонни ларзага солган иллат бўлса, кейингиси битирувчиларга қўйилган қатъий талаб. Шунга қарамасдан коронавирус инфекциясига боғлиқ ҳимоя чоралари кучайтирилган режим доирасидаги 6 кунда 1125 қалдирғоч тест топширди. Битирувчиларнинг кўрсатган натижаси бўйича сарҳисоб қилсак, 32 мактабнинг ўртача кўрсаткичи 76,0 балл бўлди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Дарин мактаб-интернатидан 2 битирувчи қалдирғоч 133 балл, 2 қалдирғоч 130 балл, Ж.Едилбаев номли мактаб-гимназиядан 1 қалдрғоч 128 балл, №23 ІТ мактаб-лицейидан 1 қалдирғоч 126 балл, №19 умумий ўрта мактабидан 1 қалдирғоч 125 балл, М.Маметова умумий ўрта мактабидан 1 қалдирғоч 122 балл, М.Абенова умумий ўрта мактабидан 1 қалдирғоч 121 балл, А.Навоий мактаб-гимназиясидан 1 қалдирғоч 120 балл тўплади. Хулоса қилиб айтганда, жами 100 ва ундан юқори балл тўплаган қалдирғочлар сони 163 бўлса, ўтиш 50 балга етмаганлар сони 111 бўлди.

   Таъкидлаш жоиз, 2019-2020 ўқув йили шаҳар инсоний капитални ривожлантириш бўлимига қарашли 32 мактабни 1507 ўқувчи битирди. Ундан ЯМТ-га 1154 ўқувчи илтимос билдириб, 1125 ўқувчи иштирок этди. Бу 74,7 фоизни ташкил этади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы