ГУЛЛА, ЯШНА ТУРКИСТОН

3 679 көрілім

Туркистон шаҳрини тараққий эттириш ишлари бир фурсат ҳам тўхтаётгани йўқ. Кун сайин бир ўзгариш. Ҳаттоки жаҳонни ларзага солган хавфли иллат вақтида ҳам муқаддас шаҳарда қурилиш ишлари суръат олган. Ҳа, шундай бўлиши керак. Чунки, барча жамоатчилик кўз тиккан Туркистонни гуллаб-яшнатиш иши эл обрўси, бийлик бошидаги фуқароларнинг вазифаси.

Бу борада шаҳар тизгинини қўлига олган, хизматини бошлаганига роппа роса бир йил тўлган шаҳар раҳбари Рашид Аюповнинг шижоат ила меҳнатга киришиб, шу кунга қадар қандай иш бажарди деган қонуний савол туғиладигани сўзсиз. Эндиликда ҳокимнинг йил давомидаги меҳнатини тилга олайлик.

Ҳоким хизматига киришган кундан бошлаб шаҳар аҳолиси билан учрашишга асосий эътибор қаратди. Катта бўғин ва ўрта ёшдаги фуқаролар билан фикр алмашиб, аҳоли дилида юрган масалалар билан танишди. Бу борада ёшлар билан ҳам учрашувлар ўтказганлигини тилга олишимиз жоиз. Натижада шаҳардаги бир қатор мураккаб масалалар тўпланиб, шу кунлари ўша муаммоларнинг ҳал этиш йўллари ўйлаштирилиб, унинг баъзи бирларининг амалга ошаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Бу турғунларнинг ижтимоий масалаларини таҳлил қилишдаги қадам дейдиган бўлсак, бундан ташқари давлат даражасида амалга оширилиши лозим бўлган кўламдор лойиҳанинг ҳам қўлга олингани маълум.

Жумладан, Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг фармони билан қурилган Туркистон вилояти маркази Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг тўрт мафкуравий йўналиши доирасида ишлар бажарилмоқда. Улар: Туркистонни туркий оламининг энг йирик зиёрат ҳамда туризм марказига айлантириш, Туркистонни жаҳон даражасидаги ҳунармандлар ва усталар марказига айлантириш, Туркистон – Буюк Ипак йўли бўйидаги йирик савдо маркази ва Хўжа Аҳмад Яссавий – маънавий шахс.

Мазкур йўналиш доирасида режаланган тадбирларга эришиш ишлари мунтазам олиб борилаётганини қуйида баён этамиз. Шунингдек, шаҳарни ривожлантиришдаги асосий йўналишнинг бири – туризм соҳасини ривожлантириш. Шу мақсадда аввало кўҳна шаҳарни жаҳонга тарғиб этиш асосий масаланинг бири десак бўлади. Бу борада, ўтган йили Туркистон бутунжаҳон “Бирлашган шаҳарлар ва маҳаллий ҳокимлик” ташкилотига аъзо бўлганлигини, шаҳар ҳокими Рашид Аюпов мазкур тадбирга ўзи бориб иштирок этиб, суюнчи янгиликни, шунингдек Туркистоннинг номини улуғлашнинг янги саҳифаси очилганлигини қувонч ила етказган эди. Натижада тарихий шаҳар 100 дан зиёд мамлакатда таништирилиб, рекламаларида кўрсатилганлигини асосий воқеанинг бири бўлганлигини тилга олишимиз лозим.

Шаҳримизнинг асосий нишони ҳам янги қиёфага эга бўлди. Логотип мазмуни Ипак йўли бўйидаги ҳаракатга асосланган. Шу кунлари логотип шаҳарнинг асосий рамзига айланди. Ҳар бир истироҳат боғларда, жамоат ўринларда, кийимлар ва бошқа буюмларда махсус логотип тасвирланди.

ҚУРИЛИШ МАЙДОНИДАГИ СИФАТ МАСАЛАСИ
Шу кунлари мазкур тўрт йўналиш доирасида шаҳар ҳудудида мажмуавий ишлар олиб борилмоқда. Аввало қурилиш соҳасининг суръат олаётгани маълум. Бу борада қад ростлаётган иншоотларнинг сифати, қурувчиларнинг меҳнат хавфсизлиги, айниқса хавфли иллатнинг авж олиши вақтида ушбу соҳадаги ҳар бир фуқаронинг иллатга дочор бўлмаслиги учун масъул шахслар билан маҳаллий бийлик имкон қадар эҳтиёт чораларини қатъий назоратга олмоқда. Келажакда халқ эзгулиги учун хизмат қиладиган бугунги қурилиш иншоотларининг аввало сифатли олиб борилиши жуда муҳим. Бу борада шаҳар ҳудудидаги юзлаган қурилиш объектларининг сифат масаласи ҳокимлик ишининг асосий қисмига айланмоқда.

Шу кунлари Туркистон шаҳрида 98 иншоотда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бир вақтнинг ўзида шаҳар ҳокимлигининг ушбу иншоотлардаги сифатни назоратга олиш қийин эканлигини айтмаса ҳам тушунарли. Шу боис тартиб билан кундалик иш режалари ҳамда режадан ташқари мазкур ишларни назорат қилиш тадбирлари олиб бориладиганликдан шаҳар ҳокимининг ижтимоий тармоқдаги кундалигидан ҳам англаш мумкин.

 ЯНГИ ИНШООТЛАР ШАҲАР ҚИЁФАСИНИ БЕЛГИЛАЙДИ
Шу кунлари шаҳарда қурилиши олиб борилаётган кўплаган иншоотларнинг эл эзгулиги учун фойдаланишга топширилаётганини ҳам англашимиз мумкин. Бугунда вилоят ҳокимлиги биноси, “Нур Султон майдони, “Алатау” медиа маркази, олимпиада заҳираси спорт мактаби,  “Ақжайиқ” мусиқа мактаби, Амфитеатр, Халққа хизмат кўрсатиш маркази, шарқ ҳаммоми, қабул маркази, мусиқавий фаввора, никоҳ саройи, “Түркістан” Халқаро автовокзали халқ эзгулигига топширилди. Яқин кунларда вилоят бошқармалар биноси, ҳудудий департаментлар биноси, конгресс маркази, ўқувчилар саройи, 7000 ўринли “Turkistan Arena” стадиони, ёпиқ бассейни бор спорт мажмуаси, “Жибек жўли” аттракционлар истироҳат боғи, илмий оммабоп кутубхона, Буюк дашт эли маркази, Х.А.Яссавий музейи, драма театр, Тўнғич Президент истироҳат боғи, рақамли идора, смарт сити алоқа тизимлари, 900 ўринли мактаб, “Туркистон” халқаро аэропорти турғунлар учун эшигини ланг очади.

default

ТАБИИЙ ГАЗ ХАЛҚ ЭЗГУЛИГИ
Ўтган йили вилоят ҳокими Ў.Шўкеев Туркистон шаҳрини газлаштириш бўйича бир қатор нақд вазифалар юклаган эди. Шундан табиий ўтин тарқатиш мақсадидаги қурилиш ишларини 2020 йили тўлиқ якунлашни топширган. Бу борада муштарийларга тушунарли бўлиши учун масалага аниқлик тушунча бериш лозим. Газ билан таъминлашни тўлиқ якунлаш турғунларнинг барчасининг уйига газ тортиш деган сўз эмас.  Бу ерда газ қувурини ҳар бир уйнинг олдига етказиб бериш ишларини 100 фоизга бажариш керак деган эди. Шаҳар ҳокимлиги вилоят раҳбариятининг топшириғини ўз вақтида амалга оширишни кўзламоқда. Унга тўлиқ асос бор. Шунингдек, уйларнинг ҳам газдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, аҳолининг илтимослари қабулланмоқда.

  Бугунги кунда шаҳарда газ қурилишининг режаси 70 фоизга яқинлаган. Энди зангори оловнинг роҳатини кўришни хоҳловчилар уйига газ тортишга пухта ҳозирлик кўришлари керак.

ЯШИЛЛИК – МИКРОИҚЛИМ АСОСИ
Туркистон шаҳрининг қиши кўнгилдагидек бўлгани билан ёз фаслининг жазирама иссиғи муқаддас масканга келган инсонлар учун энг долзарб масалалардан биридир. Ҳа, ушбу муаммонинг ҳам қарори бор. Вилоят ҳокимлиги бошлаб, шаҳар ҳокимлиги қўллаб Туркистонни яшил шаҳарга айлантириш ишини тизимли равишда бажармоқда. Шу мақсадда бугунги кунда шаҳар ҳудудида 97,9 гектар ҳудудга “яшил белбоғ” шаклланиб, 3 миллионга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бунга қўшимча, бурунги қудуқ ҳамда ирригация канал кўзлари қайта аслига келтирилиб, баъзи бири янгидан солинмоқда. Натижасида ҳозир Туркистон шаҳрининг марказидан 4 канал солинди. Шу кунлари мазкур каналларга  сув юборилмоқда. Шундан сунъий кўлларнинг ҳам бор эканлигини айтиб ўтишимиз лозим. Келажакда экилган дарахтлар ўсиб, сув манбаалари тўлиқ ишга туширилганда Туркистон шаҳри туркистонликлар ва шаҳар меҳмонлари учун сояли масканга айланади.

    ИНФРАТУЗИЛМА АҲОЛИНИНГ ҚУЛАЙЛИГИ УЧУН
Ҳар бир ривожланган шаҳарнинг асосий ўзгачалиги унинг ифратузилмасида. Бу борада кўҳна шаҳарни гуллаб-яшнатмасдан бурун аввало инфратузилмани шакллантириш иши асосий қонунийлик. Бизнинг юқорида атаб ўтган қурилиш соҳаси,  табиий газ масаласи ҳам шу ишнинг бир тармоғи. Лекин, минтақадаги долзарб масала бўлгандан кейин махсус тўхталдик. Шу кунлари шаҳарда 106,3 чақиримни ташкил этадиган умумий сони 81 кўчага мураккаб ва ўртача таъмирлаш ўтмоқда. Шунингдек, шаҳар бекатлари ҳам янги лойиҳа асосида ишламоқда. Бу ишда шаҳар раҳбари ёзда иссиқдан, қишда совуқдан ҳимоя бўлиши учун бекатларнинг ёпиқ, ичида телевизор, wifi бўлишини юклади. Натижада ушбу талаблар доирасида дастлаб “Амир Темир” бекати эл эзгулигига топширилди.

   Ёруғлик билан таъминлаш ишида бунга қадар шаҳар кўчаларининг 18 фоизигина ёруғлаштирилган бўлса, бу кўрсаткич бугунги кун 30 фоизга етди. Шунингдек, оқава сув тизимлари билан таъминлаш мақсадидаги ишларнинг натижасида йил охиригача турғунларнинг 11,9 фоизи махсус тизим билан таъминланади. Ичимли сув масаласида ҳам режаланган ишлар қўлга олинмоқда. Бунга қўшимча, І ва ІІ кичик туманлардаги кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлайдиган марказий қозонхонани кўмирдан зангори оловга алмаштириш ҳақида қарор қабулланиб, келгуси иссиқлик мавсумида аҳоли табиий газ тизими орқали иссиқлик олади.

ШАҲАР ГУЛЛАБ-ЯШНАЙВЕРАДИ
Шаҳар аҳолисига қулай шароит яратиш мақсадида дам олиш масканларининг ўрни алоҳида. Ҳозир турғунлар учун қулай жойларга дам олиш масканларининг кўпроқ солинаётганлигини англаш қийин эмас. Бугунда “Женис” истироҳат боғи, Темирйўл вокзали, “Гулдер” истироҳат боғи сингари бир неча дам олиш ўрни қайта янгиланса, янгидан 10 дан зиёд гулзорлар ва аллеялар солинди. Унда ўзгача намунадаги, сувни буғ тарзда сочадиган фавворалар ўрнатилди. Бу ишлар биз тилга олган сонлар билан чекланмайди. Келажакда дам олиш ўринлар ва сояли масканлар сони ортаверади. Таъкидлаш керак, қулай масканларнинг шароитига ҳам асосий эътибор қаратиш лозим. Эл эзгулиги учун бажарилган янги иншоот учун ҳар бир фуқаро масъул. Шу боис шаҳардаги янги иншоотларга жонкуярлик танитиб, масъулиятни теранг ҳис этганимиз афзал. Бизнинг масъулиятли бўлишимиз шаҳар кўркига қўшган мўл ҳиссамиз бўлади.

default

“ХАВФСИЗ ШАҲАР”
“Туркистон – хавфсиз шаҳар” лойиҳаси бозор атрофида йўл ва турғунлар ҳаракатининг тартибга келишига ижобий таъсир кўрсатди. Бу борада, тартибни етук назорат қилиб, натижа чиқарган полиция ходимларини ҳам айтиб ўтганимиз афзал. Бунинг учун полиция хизматига қулай шароит яратиш учун ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Жумладан, “Очиқ жамият, очиқ полиция” лойиҳаси доирасида махсус бекатлар ўрнатилди. “Рақамли Қозоғистон” дастури доирасида йўл хавфсизлигини назорат қилиш учун ўтган йилнинг охирида 200 камера ўрнатилди. Келажакда, 300 камера ўрнатиш режаланган. Мақсад – жарима солиш эмас, хавфсизликни кучайтириш. Шунингдек, мактаблар учун INDIGO, SAKURA, MINDAL дастурлари билан бирга жорий йили “Қабул маркази”, “Темирйўл вокзали” ва Х.А.Яссавий мақбарасида “Очиқ wifi” тизими туристлар учун ўрнатилди. Шу ишларнинг давоми сифатида келажакда халқ кўп тўпланадиган 7 истироҳат боғда мазкур лойиҳаларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

ТОЗАЛИК САҚЛАШ – АҲОЛИНИНГ ВАЗИФАСИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК
Туркистонни тоза шаҳарга айлантириш ташаббуси бир дам эътибордан ташқарида бўлган эмас. Ушбу ташаббусга шаҳар оқсоқолларидан бошлаб ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Мана шундай кўпчиликнинг ишини ҳокимлик томонидан янада такомиллаштириш мақсадида ҳам анча ишлар бажарилди. Жумладан, ўтган йилнинг сентябрь ойида Италиядан тозалаш техникалари олиниб, тротуар ва велойўллар тозалигини таъминламоқда. У чангдан, аҳлатдан тозалаб, ювади. Бундан ташқари, ўтган йили вилоят маркази янги техникалар билан тўлиқди. Шаҳар тозалиги ва йўлни таъмирлаш ишларига мўлжалланган замонавий талабига мос 34 махсус кўлик берилди. Бир неча аҳлатни ажратиб соладиган аҳлат қутичалари қўйилди. Бунга қўшимча шаҳарни яшнатиш давомида марказий кўчалар бўйидаги уйларнинг ташқи қиёфасига туялар карвони тасвирланди.

АСОСИЙ МАҚСАД – АҲОЛИГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ
Ҳокимлик ишининг асосий йўналишларидан бири аҳолига сифатли давлат хизмат кўрсатиш. Ушбу йўналишда шаҳар ҳокими Рашид Аюпов хизматини бошлаган кундан атрофидаги ҳокимлик ходимларининг малакасини ошириш орқали замон талабига мос барча имкониятларни амалга оширишни раҳбарликка олди. Натижаси ҳам йўқ эмас. Бугунда ҳокимликнинг мустақил бўлимлари ижтимоий тармоқлари рўйхатга олиниб, бурунгидан ҳам халққа яқинлаша бошлади. Шу орқали турғунларнинг вақтини йўқотиб, ҳокимлик эшигини тўздириш ҳолатлари камайиб, уларнинг дилидаги саволларга тез ҳамда аниқ жавоб берибгина қўймасдан, долзарб масалани ҳал этишга таъсир кўрсатди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Очиқ ҳокимлик”, “Халқ ҳокимлик” тизимини қўлга олиб, фуқароларнинг саволини тинглаш ҳам, хизмат давомида тушган илтимосномалар ва шахсий ҳамда жамоат қабулларда ҳам тушган ҳар бир масалага етук эътибор қаратиб, самарали йўлларини ўйлаштириб, шу бўйича ишлар бажарилмоқда. Шунингдек, январь ойида “Халқ идораси” ишга туширилди. Бунда ҳокимликка қарашли мустақил бўлимларни қўшиб ҳисоблаганда давлат хизматнинг 70 га яқин тури кўрсатилмоқда. “Халқ идораси” очилган кундан буён 20 мингга яқин фуқаро мазкур идоранинг шарофатини кўрди. Бу тизим самарадорлигини далиллаб, яхши натижага эришганликдан, бунда иккинчи идорани шу йили очиш кўзланмоқда. Бунга қўшимча шаҳар меҳмонлари учун “Қабул маркази” очилганини ҳам айтиш керак. Мазкур ўрин бугунда ҳар бир келувчининг биринчи хатлайдиган марказига айланди. Бунда туристлар учун барча шароитлар яратилган.

БОШПАНА НАВБАТИДАГИЛАР УЙ ТЎЙЛАРИНИ НИШОНЛАМОҚДА
Туркистон шаҳридаги ижтимоий масалалар ичидаги аҳолини хавотирга туширган бошпана масаласи кейинги вақтда ижобий қарор топиб келмоқда. Бунинг ёрқин далили сўнгги бир йилда мингга яқин (996) оила янги бошпанали бўлди. Шундан ўз навбатида квартира олганлар билан бирга вилоят марказига хизмат боби билан келган давлат хизматчилар ҳам бор. Бу кўрсаткич келажакда яна кўпаяди. Бунинг учун янги уйлар қад кўтараётгани барчамизга маълум.

РАҒБАТЛАНТИРИШ ИШИ МУВАФФАҚИЯТГА БОШЛАЙДИ
Туркистон шаҳри ҳудудида тадбиркорларни, ундан тадбиркорликка энди қадам босган ёшларни рағбатлантириш иши олиб борилаётгани маълум. Шу йўналишда тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, давлат имтиёзларини фойдаланиш мақсадида ижобий лойиҳалар қўлга олина бошлади. Ушбу ташаббуслар ичида ўтган йили Туркистонда илк бора ёш тадбиркорларни қўллаш мақсадида “Damdi Turkistan” таомлар фестивали, болалар бизнес ярмаркаси сингари янги лойиҳалар қўлга олинди. Таъкидлаш керак, “Damdi Turkistan” таомлар фестивалида бир қозонда етти турли “Дўстлик” палови ва узунлиги 5 метр кабоб пиширилди. Натижада ғолиб тадбиркорга шаҳар марказидан касбини очиш учун ер участкаси тавсия этилди. Шунингдек, ёшларнинг вужудидаги қобилиятини оширадиган лойиҳалар қатори ҳам кам бўлмади. “Квартирник”, “Шабит” кечалари санъаткор ёшларга кенг имконият туғдирганини айтиб ўтганимиз лозим. Соғлом турмуш тарзига амал қилиб, сайр қуриш учун “Turkistan bike” лойиҳаси  (ижарага бериладиган велосипед) ишга туширилиб, шаҳарнинг ҳар қисмига ўрнатилди.
Вилоят марказини ривожлантиришда минтақа раҳбари Ўмирзақ Естайулининг Арис шаҳрини қайта аслига келтирган лойиҳаси Туркистонда ҳам амалга ошиб, шаҳардаги масалаларни ҳал этиш йўлларини 32 мавзега ажратган. Бу минтақаларнинг иши бугунда ўз самарасини бермоқда. 175 мингга яқин аҳоли бўлган шаҳар турғунларига қулай шароит яратиш мақсадида вилоят туманлари ва бошқармалари ҳисса қўшмоқда.

   Ўтган йили бажарилган ишлар бўйича эл олдида ҳисобот берган шаҳар ҳокими Рашид Аюпов аҳоли билан учрашувини “TedX” форматида ўтказиб, барча жамоатчиликнинг илтифотини олган эди. Айтаверсак, шаҳар ҳудудида бажарилган ишларнинг қатори кам эмас. Бир йил давомидаги иш суръати юқумли иллат тарқамаганда балким бундан ҳам юқори бўлармиди. Бинобарин, Рашид Абадулининг шаҳарни халқаро даражада ривожлантириб, шаҳарнинг маънавий асосини сақлаган ҳолда замон талабига мос янгиликлари билан боғлашга устуворлик бераётганини ҳоким кундалигидан аниқ англаш мумкин. Кундалик демоқчи, ҳоким ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали халқнинг дилидаги саволларига эътибор қаратиши орқали кўплаган масалаларнинг тезда ҳал этишига таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб ўтганимиз маъқул.

М.ДАУЛЕТОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы