«TURKESTAN OPEN MEDIA-2020» ФОРУМИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

429 көрілім

Туркистон шаҳри марказида кетма-кет иккинчи йил ўтказилаётган «TURKESTAN OPEN MEDIA-2020» форуми юқори савияда ўтди. Журналистлар уюшмасининг вилоят бўлими ташкилотчилигида ўтган тадбирда «Пандемия шароитидаги инфодемия: бугун ва эртага» мавзусига бағишланди. Онлайн форматда ўтган конференцияга Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳарларидан ва Туркистон, Жамбил вилоятларидан қалам соҳиблари журналистлар, тиббиёт соҳасининг мутахассислари иштирок этди.

   Тадбир давомида пандемия хавфининг таъсири, унинг тарқалиши, жамоатчиликка етиб бораётган ахборотларнинг муҳимлиги атрофлича муҳокама қилинди. Сабаби, бугунда ижтимоий тармоқни фойдаланувчиларнинг кўплиги боис ахборотлар ҳам  тезда тарқалмоқда, шу жумладан ёлғон ахборотлар. Шундай давом этаверса фойдасидан зарари кўп эканлигини тушуниш керак. Бу ҳақда мутахассисларнинг фикри ҳам шундай. Аниқроқ айтсак, инфомедияга учраган одам ҳаётдан чарчаб, қаршилик қуввати камаяди. Ҳатто коронавируснинг тарқалишини чеклашга йўналтирилган талабларни сақлайдиганлар сони камаяди.  Мана шундай давом этаверса кучайиб бораётган иллатнинг олдини олиш осон кечмайди.

   Энди нима қилиш керак деганга жавоб ушбу анжуманда айтилди дейиш мумкин. Вилоят Бош давлат санитария шифокори Нурбек Нишановнинг таъкидлашича нақд ахборот аҳолига тўғри етказилмайдиган ҳолатлар кўп учрайди экан. Вилоят бўйича бугунга қадар 619 бемор коронавирус юқтирган. Уларнинг 307 таси клиник аломатлари бор бўлса, қолганларида касаллик белгисиз кечмоқда. Аввало офат юқтирганларнинг ёш хусусияти бўйича таққослаб кўрсак, 22,9 фоизнинг энг юқори кўрсаткичи 20-29 ёш оралиғидагилар ўта фаол гуруҳни ташкил этаётганлигини етказди. 30-39 ёш оралиғидагилар 22,1 фоиз, 40-49 ёш оралиғидагилар 18,7 фоиз, 50-59 ёш оралиғидагилар 16,2 фоизни ташкил этади.

   Ўз навбатида вилоят Журналистлар бўлими раиси Ғалимжан Елшибай офатнинг одамлар ҳаётига хавф туғдириб, давлатларнинг иқтисодиётига, медиабозорига ҳам таъсири катта эканлигини етказди.

   «Жаҳоннинг кўплаган давлатларида ахборот воситалари катта қийинчиликка дучор бўлмоқда. Уч ойдан буён карантин тартибида ишлаяпмиз. Бундай чеклаш қачонгача давом этади,  карантин яна 3 ойга, 6 ойга, 1-2 йилга чўзилса, газета-телеканалларнинг аҳволи нима кечади?» деди Ғалимжан Елшибаев.

   Онлайн тизим орқали сўзга чиққан ҚР Парламент мажлиси депутати Дархан Минбай, журналист хавфсизлиги ҳақида айтган жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Пашимов, «Текширилмаган ахборот ва журналист масъулияти» мавзусида маъруза қилган Жулдиз Абилда, Жамбил вилояти «Ақ жол» газетаси бўлим мудири Маржан Рақайлар ўз навбатида ўзакдор ўйларини баҳам кўришди. Барча муштарак масалалар қаторида журналистлар билан тиббиёт соҳасининг ахборот тарқатишнинг долзарблиги муҳокама қилинди.

   Жаҳонни оёғидан тик турғазган коронавируснинг оқибати осон кечмаяпти. Шу бир қийин паллада жаҳоннинг кўплаган мамлакатларида ОАВ улкан қийинчиликка дучор бўлмоқда. Ҳатто баъзи журналистлар ишидан жудо бўлди. Бу Европада, Америка билан Осиёда ҳам акс топмоқда. Карантин яна қанча муддатга чўзилади. Буни ҳеч ким билмайди. Бизнинг ҳаёлимизга ҳам келмагана бир неча йилга чўзилса газета-журналлар, телеканалларнинг аҳволи нима кечади. Энди шу нуқтаи назардан қараганда тўғри ахборот етишини ОАВ таъминлаш керак . Бунинг учун тўғри шароит зарур. Мана шундай кўплаб ўзакдор масалалар эътиборга олиниб муҳокама қилинди.

   Ушбу тадбир поёнида яқинлашиб келаётган журналистларнинг касбий байрамига биноан ҚР Журналистлар Уюшмаси бошқарма ва вилоят бўлими раиси номидан ғолиблар мукофотланди. Уюшмага янгидан қабулланган ёш аъзоларнинг исми айтилди.

   Мукофот тўридан «Туркистон» газетаси ҳам кўриниб ноил бўлди. Шаҳар нафасини ифодалаб, аҳоли олқишини олиб келаётган нашрнинг чанғароқ кўтарганига 90 йил тўлмоқда. Шу йилларда газетамиз  ўсиб, камол топиб шаҳар тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Жамоа бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб фаол ишламоқда. Мана шу узоқ йиллар бўйи тўккан тер эътиборга олиниб, Қозоғистон Журналистлар уюшмасининг Фахрий ёрлиғигна ноил бўлганлигини таъкидлашимиз лозим. Бу қувонч газетамиз учунгина эмас, шаҳримиз учун ҳам муҳим ифтихор эканлигини таъкидлаш ўринлидир.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы