ҚР ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИГА САЗОВОР БЎЛДИК

402 көрілім

Шаҳримизнинг кўзгуси бўлган “Түркістан” газетаси 90 йил давомида муштарийларининг самимий ихлосига сазовор бўлиб келаяпти. Даврий нашр мазмунли мақолалари билан шаҳар тараққиётига салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Таҳририяти жамоаси ҳам шу йўлда сидқидилдан меҳнат қилиб, шаҳар тарихининг йилномасини ёзиб келмоқда. Мана бугун шу меҳнати эвазига Қозоғистон Журналистлар уюшмасининг “ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ”га сазовор бўлганлигини қувонч ила етказмоқдамиз.

   Бу борада “TURKЕSTAN OPEN MEDIA – 2020” Пандемия шароитидаги инфодемия: БУГУН ВА ЭРТАГА мавзусидаги форумнинг муваффақиятли ўтганлигини таъкидламоқчимиз.

Шу ўринда  газета жамоасининг узоқ йиллар давомида бажараётган меҳнатини баҳолаган ҚР Журналистлар уюшмаси бошқарма раиси С.Матаев ҳамда вилоят филиалининг раҳбари Ғ.Елшибайга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Барча ҳамкасбларимизни касбий байрамлари билан табриклаб, қаламларингиз чархланаверсин деган эзгу ниятимизни билдирамиз!

   “Түркістан”, “Туркистон” газеталари жамоаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы