ҲАМКАСБИМИЗ МУКОФОТЛАНДИ

550 көрілім

28 июнь Матбуот куни арафасида маҳаллий “Туркистон” газетасида чорак асрдан зиёд хизмат қилиб келаётган ҳамкасбимиз, муҳаррир ўринбосари Лаззат Қанибек қизи Сарибаева “Фахрийлар ҳаракатига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун” эсдалик медали билан тақдирланди.

   Мазкур тадбирни “Битимгер” жамоат бирлашмаси раҳбари, Туркистон вилоят Ички ишлар органлари Миллий Улан фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Б.Бейсембаев ва Туркистон шаҳар Ички ишлар органлари Миллий Улан фахрийлар ташкилоти раисининг ўринбосари Б.Сансизбаевлар махсус келиб топширди.

    Биз ҳам таҳририят жамоаси номидан ҳамкасбимиз Лаззат Қанибек қизини мукофоти билан табриклаб, 90 йиллик тарихи бор қорачанғароқ нашрда ижодий баркамоллик тилаб қоламиз. Мукофот муборак бўлсин!

 Таҳририят жамоаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы