ЯНГИ УНИВЕРСИТЕТ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҲИССА ҚЎШАДИ

571 көрілім

Туркистон шаҳрида ҚР Маданият ва спорт вазирлиги қошида Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети очилди. Бу ўқув даргоҳи Элбоши ташаббуси ҳамда Давлат раҳбарининг топшириғи асосида очилди.

   Қозоғистондаги халқаро даражадаги тўнғич университет туризм соҳасида жаҳон миқёсидаги мутахассисларни тайёрлайди. Унинг битирувчилари халқаро намунадаги иккита дипломга эга бўладилар. Ушбу касб эгалари дунёнинг барча мамлакатида ишлаш имкониятига эга бўладилар. Бу ерда маҳаллий ва хорижий профессорлар, фан докторлари ва туризм сервиси бўйича танилган йирик компанияларнинг ТОП-менежерлари дарс ўтишади. Битирувчилар эса БМТнинг сайёҳлик халқаро ташкилоти (UNWTO)да малака оширишлари мумкин.

   Университетда халқаро тилларни ўргатадиган марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилган. У ерда хорижий тиллар теран ўргатилиб, имтиҳонлар халқаро даражада топширилади (IELTS, TOEFL). Спорт кафедралари ҳам бор.

   Янги университет Туркистон шаҳрида ўз филиалига эга бўлиб, бу йил талабгорларни қабуллашни бошлади. 2020-2021 ўқув йилига 800та грант ажратилган. Туризм мутахассислиги учун касбий фан: география ва чет тили, ЯМТдан ўтиш балли эса – 50. Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги учун ижодий имтиҳонга белгиланган ўтиш балли – 70.

   Ҳужжатларни топшириш муддати 20 июндан 7 июлгача. Ижодий имтиҳон 8 июлдан 13 июлгача давом этади. Қўшимча маълумотларни www.tourism-university.kz ёки 8778495-15-33, 87771926691 телефонлари орқали олиш мумкин. Манзил: Туркистон шаҳри, Байбурт кўчаси, 5-уй.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы