ГАЗЛАШТИРИШ ИШЛАРИ СУРЪАТЛИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

473 көрілім

Аҳоли турмушини яхшилаш йўналишида шаҳар ҳокими Рашид Аюпов муҳим ислоҳотларни жорий этмоқда. Шаҳар раҳбарининг ўзи алоҳида эътибор қаратган масалалардан бири – шаҳарни тўлиқ табиий газ билан таъминлаш лойиҳаси.

Бу ишни қўлга олган шаҳар инфратузилма ва коммуникациялар бўлими бунга қадар ўтган ҳафталик мажлисда ҳокимлик томонидан бажарилаётган ишлари бўйича танқид ҳам эшитган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жорий йил турғун уйларга зангори оловни улаш бўйича 30 мингдан зиёд абонентнинг қўшилиши режаланган бўлса, ҳозирда ярмидан камида газ қувурлари тортилган. Иш суръати мана шундай давом этаверадиган бўлса, уйларни газлаштириш ишлари белгиланган вақтда бажарилмаслиги мумкин эканлигини тилга олган шаҳар раҳбари ишни жонлантириш лозимлигини огоҳлантириб ўтган эди.

Шунингдек, мазкур иш билан шуғулланаётган бўлим ишига тўхталсак. Шаҳар инфратузилма ва коммуникациялар бўлими томонидан шу кунлари зангори олов билан таъминлаш соҳаси бўйича 5 иншоотнинг ишлари олиб борилмоқда. Масъул бўлимнинг берган маълумоти бўйича “Туркистон шаҳрини газ билан таъминлаш қурилиши 2-босқич (магистралли газ қувури)” лойиҳасининг қиймати 2110,749 млн. тенге. Унинг – 2005,2 млн. тенгеси ўзлаштирилиб, 28,4 чақиримнинг 28,2 чақиримига газ қувури солинган. Шунингдек, лойиҳа бўйича 11 дона газ қутичаси тўлиқ ўрнатилган. Шу кунлари “Бейнеу-Бозов-Шимкент” магистрал газ қувурининг ости билан 200 метр газ қувурини олиб ўтиш учун техник шартнома олиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари 98 фоиз якунланган.

 Шаҳар ичкарисидаги Ясси кичик тумани, Иштиҳат турғун уй массивининг аҳолисини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 115997 чақирим газ қувури тўлиқ монтажланган. Шавгар кичик тумани бўйича ажратилган 1691077 тенгенинг 1606,5 млн. тенге ўзлаштирилиб, қурилиш ишлари 98 фоизга бажарилган. Ясси кичик туманига қарашли Турон (Ўралман) турғун уй массивининг турғунларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари 80 фоиз бажарилган. Ўтирор кичик туманидаги “Шипа су” ҳудуди, Шавгар кичик туманидаги “Туб-больница” ҳудуди, Қизилўрда тош йўли бўйидаги Ясси ва Саврон кичик туманларининг янгидан кўчиб борган турғунларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 148,036 чақирим газ қувурининг 48,1 чақиримига ишлар олиб борилган. Бу иншоот 2020 йилнинг охирига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади деб кутилмоқда.

 Жумладан, шаҳримизда Бекзат, Ақмақта (Хлопзавод), Ўтирор, 1-2 кичик туманлар ва ХҚТУ, Асанбай ҳудуди қаттиқ ўтин туридан зангори оловга тўлиқ алмашган. Умуман, қурилиш ишлари якунланган ҳудудларни таъминлаган абонент сони – 22002 бўлса, шу йили фойда-ланишга бериладиган ҳудуддаги абонент сони – 8 033. Бугунда Тур-кистоннинг газ билан таъминланиш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этади.

 Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы