ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ИШЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ

400 көрілім

Туркистон шаҳрида иллатнинг олдини олиш бўйича сўнгги вақтлари турғунлар кўп тўпланадиган истироҳат боғлари, фавворалар иши вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилган эдик. Газетамизнинг ўтган сонида нақд чора-тадбирлар бўйича Туркистон вилоятининг Бош давлат санитария шифокори Н.Нишановнинг қарори ҳам эълон қилинган.  Энди шу мақсадда ҳокимлик ҳар бир турғунга эҳтиёт чораларига масъулият билан қарашни огоҳлантиради. Шунингдек, мазкур касалликнинг олдини олиш бўйича қўшимча ишларнинг олиб борилаётганлигини ҳам эътиборларингизга солади.

   Бу борада хавфли иллатнинг олдини олиш учун шаҳарда дезинфекциялаш ишлари кучайтирилди. Бу борада, шаҳардаги халқ кўп тўпланадиган дам олиш ўринлари дезинфекцияланмоқда. Н.Назарбаев аллеясидан бошлаб, бир неча кўпчилик сайр қиладиган ўринлар зарарсизлантирилди. Халқ саломатлигини ва пандемиянинг кенг тарқалишига тўсиқ қўйиш мақсадида аллеялар, фавворалар, истироҳат боғлари ва гулзорлар ёпилиб, шаҳар ичкарисидаги жамоат кўлик ҳаракати маълум вақтга тўхтатилган.

   Таъкидлаш жоиз, шаҳар турғунлари ижтимоий тармоқ орқали келган ахборотларга суяниб, ўз ҳолича даволашга ва шу мақсадда қарор қабуллашга асло бўлмайдиганлигини эслатамиз. Қандай вазиятда ҳам расмий ахборотларга эътиборга қаратган афзал.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы