ЭЛБОШИ ВА ТУРКИЙЛАР ТЎРИ ТУРКИСТОН

651 көрілім

Бу йил Қозоғистоннинг янги элўрдасининг, куни кечаги Астананинг бугунги Нур-Султаннинг 22 йиллик тантанаси нишонланади. Мустақил элимиз-нинг хосиятли маркази, қутлуғ маскани, Евроосиё киндигидаги бош шаҳар Буюк даланинг бунёд-корлик руҳини жаҳонга ифода этди.

   Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Назарбаев Элўрданинг 20 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилишда: «Мустақиллик туфайли жаҳонга дўстлик қучоғини очган алп Астанани қуриб, савлатли Оқўрдани қутлуғ масканига қўндирдик. «Қозоғистонлик йўл» – эл тараққиётининг янги стратегияси айнан шу баракали шаҳардан бошланди. Элимизнинг барча ҳудудига тортилган «Нурли йўл» ҳам Астанадан нур сочди. Ҳатто бизнинг замонни «Нурли йўл» деб атаса ҳам лойиқ»,- деди.

   Астана ҳокимининг  собиқ ҳокими сифатида айтадиганим, Элўрдамиз –  Элбошимизнинг бунёдкорлик меҳнати қаҳрамонлиги. Астана орқали тарихимизнинг янги матни ёзилди. Эзгу ниятли ҳар бир одам Астана ғоясини буюк баҳолайди.

   Жаҳонга таниқли шахсларнинг каломларига эътибор қаратайлик. Россия етакчиси, Владимир Путин: «Астана – ҳозирги жаҳоннинг ажойиботи. 20 йил бадалида Қозоғистон  пойтахтининг аҳолиси 3,5 баравар кўпайиб, ҳудуди 2,5 баравар кенгайди. Астана – Евроосиёнинг замонавий шаҳарларидан бири».

   Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин:  “Астана Қозоғистон халқининг меҳнатсеварлиги ва гулланишининг рамзи бўлди. Сўнгги 20 йил ичида Қозоғистоннинг ажойиб истиқболлигини далиллайдиган аломат ўзгаришлар амалга ошди».

   Бразилиянинг барчага таниқли прозачиси Пауло Коэлье:  “Астана – элўрда тушунчасидан ҳам баланд  –  ғоя. У тахминий келажакни, фуқаролар ҳаётидаги юксак довонларни ифодалайди».

   Энг асосийси, Элбошимизнинг ўзи Элўрдани яшариш ва янгиланиш йўлидаги бунёдкор миллатимизнинг янги келбати деб кўрсатди.

Элбоши феномени –  жаҳон таниган мустақил воқеълик. Тўнғич Президентимиз – Элбошимиз феномени  воқеълик-хосиятини танитган яна бир маънавият – Туркистон.  Бугун Тўнғич Президентимиз, Элбошимизнинг 2018 йилги 19 июндаги  Фармони билан Туркистон вилоятининг қурилганига икки йил тўлмоқда.

   Табаррук шаҳар Буюк Ипак йўли бўйидаги марказларнинг биридир. Туркийларнинг тарихий тўри, маънавий қорачанғароғи, муқаддас бешиги саналган Қозоқ хонлигининг асрлар бўйи пойтахти, бош шаҳри. Туркистон –  маънавий янгиланиш йўналиши дастурининг энг ўзгача самараларининг бири.

   Биз Элбошимизни довюраклик билан ташаббускорликнинг, янгилик ва эзгу изланишларнинг, доҳийликнинг сара етакчиси деб билишимиз керак. Бу – бугунги  барча туркий оламининг юксак ўйли, ҳалол ниятли барча шахсларнинг муштарак фикри.

   Ўтган йили ноябрь ойида «Егемен Қазақстанда» Элбоши Девонининг раҳбари, Махмут Қасимбековнинг «Элбоши ва яшнаган Туркистон» номли мақоласи эълон қилинди. Жамоатчиликда қизғин қизиқиш уйғотган ушбу мақолага фикр билдирувчилар ҳам кам бўлмади. Муаллиф алоҳида таъкидлаганидек, элимиз Мустақиллик олган йилдан бошлаб уни амалга оширишни вазифа этиб қўйган Тўнғич Президентимиз эканлиги барчамизга маълум. Бунинг яққол далили – Туркистонда 1991 йили Элбошининг  Фармони билан ХҚТУ-нинг очилиши. Шу мақсадда Элбошининг нуфузи обрўси орқасида Туркиядан катта сармоя жалб этилганлиги ҳам  маълум. Ҳатто Совет Иттифоқи даврида Нурсултан Абишули  Ҳазрат Султон мақбарасига махсус келган. Унинг  шароити билан теран танишган. «Шундан буён бу шаҳарга бўлган ихлоси тобора ортгани, унинг келажак тақдири ҳақида теран ўйланиб келганига  ёнида юрган ҳамкасбларининг барчаси гувоҳ», –  дейди ушбу мақола муаллифи.

 Элбоши: «Ҳар бир халқ, ҳар бир мустақил давлат ўзининг маънавий марказини аниқлаб олиши керак.  Қозоғистоннинг маънавий маркази  – Туркистон. У –  Қозоқ элининг маънавий юраги», – деган эди. 2000 йили ЮНЕСКО доирасида нишонланган Туркистон юбилейидаги маърузасида ҳам кўҳна шаҳарни баланд чўққига кўтарди. 2009 йили Элбоши ташаббуси билан Астанада Туркий академияси ташкил этилиб, кейин Халқаро мақом берилди. 2015 йили Аҳмад Яссавий мақбараси ЮНЕСКО-нинг  бутун жаҳон мерослари рўйхатига киритилди. 2016 йили ушбу юксак нуфузли Халқаро ташкилот сифатида Х.А.Яссавий йили аталиб ўтди.

   Туркийларнинг хосиятли тўри, Қозоқ элининг маънавий юраги атанган Туркистоннинг муқаддас тупроғида 170 га яқин машҳур шахсларнинг асл суяклари ётибди. Бу ерда қозоқнинг  21 хони, 19 бийи, 52 ботири, 8 султони, улуғ бобомиз Х.А.Яссавий мақбараси ва унинг атрофига дафн этилган. Жаҳонга таниқли Ҳазрати Султон мақбарасига меъморий услуби билан мураккаблиги жиҳатидан тенг келадиган бинонинг йўқлиги ҳам аллақачон тан олинган.

   Буюк устоз, мутафаккир шоир, теран файласуф, донишманд, диншунос Х.А.Яссавий ва унинг эзгу илму, ҳикматларининг улуғлиги ҳақида  “Тарих тўлқинида”, «Асрлар чорраҳасида», «Синовли ўн йил» китобларида кенг ёритилган. 2010 йили А.Яссавий номидаги  қозоқ-турк университетидаги учрашувда буюк бобонинг ўчмас намуналари билан меросини ўзлаштириш йўллари аниқланди. 2011 йили март ойида Туркистонда  республиканинг зиёли аҳли вакиллари билан суҳбат қуриб,  Яссавий ҳикматларининг тизимли равишда ўрганилиши кераклигига эътибор қаратилди. Буюк мутафаккирни «Қозоқ даласининг Конфуцийи» деб аташди. «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш», «Буюк даланинг етти қирраси»  мақолаларида ҳам Абу Носир Ал-Форобий, Хожа Аҳмад Яссавий, Абай алоҳида атаб кўрсатилади.

   Н.А.Назарбаевнинг 2000 йили  кўҳна шаҳримизнинг юбилейида: “Туркистонга вилоят маркази мақомини берамиз.  Бу тўй – Туркистонни марказга айлантиришнинг боши”,-деган сўзи  эл ёдида янграб, бунёдкорликка бошлади.

   Бундан икки йил муқаддам июнь ойида Улуғ  Туркистон даласида улкан янгилик рўй берди. Қозоғистонгина эмас, барча туркий оламининг раҳбарига айланган Нурсултан Назарбаевнинг 2018 йилги 9 июндаги тарихий Фармони билан Туркистон вилояти қурилди. Шимкент шаҳрига учинчи мегаполис сифатида йирик мақом берилди. Туркий оламининг пойтахти Туркистон шаҳри вилоят мақомига эга бўлди. Элбошининг алоҳида Фармони Қозоғистон жамоатчилиги эмас, балки барча туркийлар дунёсининг нуфузини оширди.

   Шу зайлда Туркистонимизни гуллаб-яшнатиш бошланди. Барча ишларни теран назорат қилиб, тизимли таҳлил қилиб, тарозилаб ўрганган Тўнғич Президентимизнинг Туркистон шаҳри ва бутун минтақага бўлган ихлоси илгаргидан ҳам ортди. 2018 йилги 29 сентябрда  Нурсултан Абишули Туркистонга махсус сафар билан келди. Ўзи билан бирга барча вазирлар ҳамда етакчи идоралар, алп компаниялар раҳбарларини ҳам  бирга олиб келган эди.  Улкан анжуман ўтди. Барча масалалар, бажарилган ишлар, баъзи бир камчиликларнинг сабаблари, кимнинг нима қилиш кераклиги муҳокама қилинди. Барчасини беш бармоғидек яхши биладиган, Туркистонимизнинг нафасини қалб оҳанги билан ҳис этадиган Элбошимиз ушбу сафарида иккита ҳужжатга – «Туркистон шаҳрини туркийлар оламининг маданий-маънавий маркази сифатида ривожлантириш бўйича бош режасининг лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги» ва «TURKISTAN»  махсус иқтисодий ҳудудини қуриш тўғрисидаги» Фармонларни имзолади. Иккита бирдай Фармоннинг моҳияти алоҳида атаб кўрсатилиб, Ҳукумат ва ҳокимликларга, элимиздаги йирик компанияларга вазифалар юкланди. Янгича ишлаш масъулиятини юклади.

   Элбошимизнинг фаоллигига ҳайратланмаслик мумкин эмас. 2019 йилги ноябрь ойининг бошида икки кунлик иш сафарини амалга оширди. Шаҳарни ҳақиқий ихлос билан шошилмай оралаб кўрди. Дастлабки куни янги қурилиш иншоотларига, янгидан ўрнатилган алвон турли гулзорларга, фаввораларга, махсус арбат аллеялар келбатига қараб шодланди. «Бир йил вақт чамасида кўп ишлар бажарилибди»,-деди юзи нурланиб.  Мақбара  ва Есимхон майдони орасидаги маънавий-маданий марказда ўтган концертга иштирок этиб, тўпланган жамоатчилик олдида мулоҳазаларини ўртоқлашди.

   «Мустақилликка эришгач Туркистонни келажак пойтахт сифатида ташкил этдим. Лекин, ўзларингизга маълум, бунга шароит йўл қўймади. Шаҳар жонланади, Туркистон гуллайди. Туркийлар оламининг бешигини ободонлаштириш учун қардош туркий давлатлари ҳам бизга ёрдамлашишига ишончим комил»,-деди.  Туркистон шаҳрида дастлабки пайтда 175 иншоотнинг қурилиши режаланганини, шунинг 102 таси йил охирига қадар фойдаланишга топшириладиганлигини ҳам айтди. Туристлар сони билан янги даромадли иш жойининг кўплаб очиладиганлигини, аҳолининг турмуш шароитининг яхшиланадиганлигига эътибор қаратди.

   Ноябрь ойидаги сафарининг иккинчи куни Нурсултан Абишули қурилиши тугалланган иншоотларни кўрди. Янгидан очилган Никоҳ саройида бўлди. Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази, «Алатау» медиа маркази,  вилоят ҳокимлиги биноси,  унинг икки томонидан қад кўтарган ҳудудий департаментлар билан вилоят бошқарма  идоралари ҳам кўнгилга ёқди. Туркистон шаҳрининг маданий-маънавий марказини қайта қуришнинг бориши,  туризм индустрияси ҳамда сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги лойиҳалар билан танишиб, батафсил суриштирди. «Туркистон» халқаро аэропорт билан 600 ўринли касалхонанинг ўзгачалиги билан қизиқди. Тўнғич Президентимиз, «Nur Otan» партиясининг раиси минтақа филиалининг иш одими, аҳоли билан ҳокимлик ўртасини амалда яқинлаштириш ҳақидаги ташаббусларга қизиқувчанлик танитди.

   Элбоши «Буюк дала» маркази, «Hampton by Hilton»  меҳмонхонаси, марказий стадион ва бошқа иншоотларга борди. Сафар якуни бўйича ОАВ вакиллари билан ўтказган брифингда бир йил вақтда анча ишлар бажарилганини алоҳида таъкидлаб кўрсатди. Фойдаланишга берилган ва қурилиши жадал юраётган иншоотларни, келажакда қуриладиган қурилишларга батафсил тўхталди. Келаси йили, яъни бу йил қўшни туркий давлатлар саммитининг Туркистонда ўтишини таъкидлади. «Барча Қозоғистон жамоатчилиги Туркистоннинг тараққиётини қўлламоқда. Ҳар бир уй, ҳар бир шаҳар – бу Қозоғистоннинг бойлиги.  Элўрдани қурган пайтда маблағга боғлиқ савол бўлган эди.  Энди Нур-Султан шаҳри барча ҳаражатларни қоплаб,  йил сайин бюджетга триллионлаган маблағ келтирмоқда»,-деди.

   Тўнғич Президентимизнинг Туркистон тўғрисида лойиҳаси режалар асосида амалга ошмоқда. Туризмни ривожлантиришга боғлиқ аниқ ишлар ҳам, кўлик инфратузилмаларининг  энг асосий иншоотлари бўлиб ҳисобланадиган Туркистон халқаро аэропорти қурилишининг сифати ҳам бевосита Нурсултан Абишулининг ҳамда Давлат раҳбарининг назоратида. Туркистонда Халқаро туризм унверситетини очиш ҳам – Элбошининг буюк ташаббуси.

   Элбошининг кенг-бепоён Қозоғистоннинг қайси минтақасига ҳам фарзандлик муҳаббати билан қараб, бугунги ишларга атрофлича баҳо берадиганлиги барчамизга маълум. Тўнғич Президентимиз илгаридан “Жанубнинг ўрни бўлак”, “Жанубда бўлишни ёқтираман», «Жануб шуъладор куни билан, халқининг меҳмондўстлиги, анаъаналарга содиқлиги жўмардлиги ва меҳнатсеварлиги билан ўзгачаланади”, “Ўрдабоши – эл юраги, ер киндиги”, “Мақтаарал – Қозоғистон фахри”, “Туркистон – қозоқ даласининг маънавий тўри”, “Туркистон – элимизнинг маънавий пойтахти” деган фикрларни тез-тез айтарди. Фақат сўзда эмас, маблағ ажратиш, ҳомийларнинг сафарбар этиш орқали доимо ғамхўрлик кўрсатиб келади. “Бейнеу-Бозой” газ қувури, Кўксарой сув омбори, Сирдарё ўзани орқали Мирзачўл-Мақтаарал минтақасига солинган Мустақиллик кўприги, халқаро ва республика аҳамиятига молик зўр йўллар ва бошқалар ҳаммаси Элбошимизнинг бевосита меҳнати.

   Эндиликда, мана Туркистонни тараққий эттиряпмиз. Шаҳарга келадиган меҳмонлар, фахрийлар ва зиёлилар аҳли вакиллари Элбошига, Давлат раҳбарига олқиш айтади. Туркистонни Нур-Султан шаҳри била таққослайди. «Анча йиллар аввал элўрдамизга 2-3 ой бормай қолсак, танимай қолувчи эдик, ҳозир Туркистон ҳам шундай гуллаб-яшнамоқда”,- дейди.

   Туркистон – туркийлар дунёси, элимизнинг маънавий пойтахти. Шундай экан, “Буюк дала маркази”, “Х.А.Яссавий” музейи, Қозоқ мусиқа драма театри, Халқаро туризм университети, илмий-оммабоп кутубхона ва бошқа ажойиб дунёларнинг Туркистонда бўлиши тушунарли. Масалан, бу ерда солинадиган кутубхонанинг мислсиз деб айтиш мумкин. Туркистонга хос табаррук маскан. Финлар намунаси билан, яъни иш билан уйдан бўлак «учинчи ўрин» ғояси бўйича, анъана ва янгиликка асосланган, ўзгача ибратли ўрин дастлаб бизнинг Туркистонимизда туғилади. Унда турғунлар китоб ўқиб, фикр алмашиб, бир-бири билан эркин мусобаҳа юритади. Илмий оммабоп кутубхона жаҳоннинг энг илғор тажрибалари асосида қурилмоқда. Ичида 200 ўринли конференция зали, 100 ўринли ўқув зали, кичик мажлис зали, болалар зали, адабиётлар маркази, ассамблея, кворкинг таълим, анъана-дастур маркази, санъат зали, чет тиллардаги адабиёт зали, интернет зали, IТ технологиялар кабинети, жамғарма сақлаш хоналари, киноконцерт тўгарак, овоз ёзиш ва театр студиялари бўлади.

   “Nur Оtan” партияси барча республика бўйича “Кутубхона – замонавий билим маркази” лойиҳасини қўлга олиб, янги ташаббусларни амалга оширмоқда. Бу лойиҳагина эмас, бошқа қатор лойиҳалар Туркистондаги янги кутубхонанинг ишига ўзгача шижоат беради. “Open spase” маркази Wi-Fi тармоғига ва яхлит онлайн кутубхонасига қўшилади. Ўлкашунослик йўналашидаги китоб жамғармаси сон форматига кўчирилади. Кутобхонада шу тарзда замонавий талабларга мос, муштарийга имкон қадар қулай, сўнгги услубда хизмат қилади. Тадбирлар, кўргазмалар, барча безатиш тизимлари теран интеллектуал мазмунда ифодаланади.

   Шунингдек, “Буюк дала” ва “Х.А.Яссавий” музейларнинг мазмуни билан аҳамияти кўпчиликни ҳайратга солади. Биз ҳали ҳам А.Яссавий бобомизнинг асл меросларини ўзлаштира олмай юрибмиз.

   “Буюк дала” маркази Туркистоннинг тарихини ўрганадиган, туристларга тарғиб қиладиган марказ бўлади. У “Дала тараққиёти” “Кўҳна қўрғон», “Туркийлар олами”, “Кўҳна шаҳар”, “Қозоқ хонлиги”, “Мустақил Қозоғистон ютуқлари ва Тўнғич Президент” залларидан иборат.

Элбошимиз Туркистон минтақасини атрофлича ривожлантиришнинг асосий беш йўналишини белгилаб берди. Биринчи – Туркистон шаҳрини ривожлантириш, иккинчиси – Туркистон вилоятининг маданий-маънавий соҳасини ривожлантириш, учинчиси – минтақа туманлари ва шаҳарларини ривожлантириш, тўртинчиси – агросаноат мажмуасини  ривожлантириш, бешинчиси – индустриявий ҳудудларни ривожлантириш. Барча минтақанинг мажмуавий тараққиёти режаси қайта кўрилиб, жиддий ўзгаришлар ва тўлдиришлар жорий этилди. Анъана билан янгилик асосида ривожлантириш масаласида ҳам киритилди. Илгариги кичик туманларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, сув ва газ, оқава сув тизимларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Артезиан сувлари тортилиб, ариқлардан сув оқа бошлади. Кўчалар таъмирланиб ёруғлаштирилди.

   Ўз навбатида Элбошимизнинг топшириғи билан ўта муҳим вилоят учун тақдири аҳамиятга молик беш қарор қабулланди. Жамоатчилик қувонди. «Қувона билганга қут қўнади, баҳолай билганга бахт қўнади» деган қанотли сўз бор. Қарорларнинг барчаси ҳам муҳим. Айниқса, “Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг 2024 йилга қадар мажмуавий режасида хужжатнинг ўрни бўлак. Элимиз маъмурияти томонидан 5 йил кўламида минтақага йўналтирилган маблағ 1 трлн 200 млрд тенгедан ошди.

   Минтақамизда қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ҳам илгарилаш бор.  Туркистон шаҳрини яшил шаҳарга ва об-ҳавоси қулай минтақага айлантириш мақсадида «Яшил белбоғ» лойиҳаси амалга ошмоқда. Туркистон минтақасида 2021 йилга қадар 3,5 млн кўчат экиш режаланган. “Яшил белбоғ” лойиҳасида Туркистоннинг табиатига мувофиқ тезроқ ўсадиган кўчатлар ва гуллар, гиёҳ турлари тайёрланади. Хосиятли шаҳар лолазор,  гулзор шаҳарга айланади. Чанги кўтарилиб, қурғаб ётадиган шаҳарда сув масаласи тўлиқ ечилади. “Яшил белбоғ” лойиҳаси – ҳаммаси Элбошининг ғоялари. Умумий узунлиги 150 чақарим келадиган канал тизими кўп масалани ҳал қилади.

   Натижада асосий муҳим мафкуравий, маънавий-маданий йўналишни белгилаб, шулар асосида ишлашга киришдик. Улар: Туркистоннинг туркий оламининг энг йирик зиёрат марказига айлантириш, Туркистонни жаҳон даражасида ҳунармандчилик ва усталар марказига айлантириш, Туркистон – Буюк Ипак йўли бўйидаги йирик савдо маркази, Х.А.Яссавий буюк маънавий шахс. Булар  – Элбошимиз алоҳида қадрлайдиган, доимо эътиборда тутадиган йўналишлар.

   Авлодлар ворисдошлиги, бирлик билан тотувлик, ота-боболаримизнинг омонати, Туркистонимизнинг, туркийларнинг таълими. Давлат раҳбари, Қозоғистон Республикасининг Президенти сифатидаги дастлабки сафарини Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевга хосиятли шаҳримиз Туркистондан бошлади. Ўзининг мустаҳкам эътиқодлари, ворисдошлик, адолатлилик, ва тараққиёт бўладиганлигини ҳам Туркистонда баён этди Қасим-Жўмарт Кемелули энг биринчи суҳбатида. Туркистон фақат қозоқ халқининг эмас, жаҳон туркийлар жамоатчилиги учун кўҳна макон. Туркистон – асрлар одамзод шажарасининг шоҳиди ва тараққиёт гавҳари. Халқимизнинг тарихий сиймолари ўта муҳим дамларда, мураккаб сиёсий қарорлар қабуллайдиган вақтларда Туркистонга таъзим этиб боришган. Тўнғич Прездиентимиз Н.Назарбаев ҳам кўҳна тупроққа ташриф буюрганлигини ҳам биласизлар дейди. Шунингдек, ота-бобо арвоҳи, омонати, улуғ дала ва кечаги давлат дастурлари, эволюциявий тараққиёт ворисдошлигига ҳалоллик ҳақида айтди. Элбошимизнинг Туркистон вилоятини қургани қайси жиҳатдан олиб қараганда ҳам тарихий адолатни аслига келтирганини, эндиликда Туркистонни гуллаб-яшнатишга ҳам ҳар биримиз  масъулиятли эканлигимизни таъкидлади. Бундай тушунча билан дастурга фақат маданиятлиликни, ўсиб-улғайган миллатнинггина қўлидан келадиганлигига алоҳида тўхталди.

   Туркистон шаҳри вилоят марказига айланганига икки йил тўлди. Элбошимиз туркийлар дунёсининг доно етакчиси. Элўрдамизни туркийлар оламининг юраги, Туркистонни таянчи дейди халқимиз. Ёзувчи, халқининг севимли ижодкори, туркийлар учун қадрли қалам соҳиби Шерхон Муртаза оғамиз айтганидек: “Туркистонни гуллатиш – фарзандлик бурчимиз”.

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ,

Туркистон вилоятининг ҳокими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы