КЕЧИКИБ ЖАРАНГЛАГАН СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

393 көрілім

Шаҳардаги №19 умумий ўрта мактабда «Birgemiz: Битирувчи – 2020» деб номланган сўнгги қўнғироқ тантанаси бўлиб ўтди.

   Пандемияга боғлиқ кечикиб ўтган тадбирнинг очилишига шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мурат Базарқулов, инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал Батирбекова, ўқитувчилар ва битирувчилар аҳли иштирок этди. Ҳоким ўринбосари ёшлар элимиз келажаги эканлигини таъкидлаб, ўзлари танлаган ўқув юртларига ўқишга тушишларига омад тилаб, ниятини етказди.

   Бир неча давлат мукофотлари соҳиби Алтинбек Мумбеков бошқарадиган билим даргоҳи 2004 йили фаолиятини бошлаган. Жорий ўқув йили мактабни 41 битирувчи тамомлаб (7 «Олтин белги», 1 «Илғор аттестат), 10 ўқувчи Алмати шаҳридаги ўқув юртларига киришга истак билдирса, қолганлари шаҳардаги Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ-да ўқишга қарор қилишган. Уларнинг орасида шаҳар, вилоят, республика танловларининг, фан олимпиадаларининг совриндорлари бор.

   Таъкидлаш жоиз, жорий йил шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларни 1507 ўқувчи тамомламоқда. Жумладан, 116 ўқувчи «Олтин белги», 46 ўқувчи «Илғор аттестат» соҳиби бўлишган. ЯМТда 1150 нафар ўқувчи ўз омадини синаб кўради.

 Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы