ҚАДИМИЙ ЁДГОРЛИКЛАР СЕМИНАР МАВЗУСИГА АЙЛАНДИ

417 көрілім

Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ-нинг Археология илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари Маралбек Амантуров “Ыдыстар сөйлейді” мавзуида онлайн-семинар ташкил этди. Илмий семинарга илмий-тадқиқот институтларининг ходимлари, кафедра ўқитувчилари, магистрантлар ҳамда талабалар иштирок этди.

   Археология илмий-тадқиқот институтининг илмий йўналишига мувофиқ ташкиллаштирилган онлайн-семинарнинг мақсади – археология тадқиқот борасида топилган сополдан ясалган идишларнинг типология таснифи, ясалиш технологиясини, тарқалиш ҳудудини аниқлаш ва илмий муҳокама қилиш, таништириш. Семинар давомида А.Амантуров сопол идишларнинг ишлаб чиқарилган тарихи билан бир неча идиш турларининг атамаларини тилга олди.

   Шунингдек, баъзи бир сопол идишларнинг ишлаб чиқарилгани ва бугунда тандир ясаш технологиясининг ўзгаришсиз келаётганини таъкидлади. Идиш ясаш технологиясида қўлланилган асбоб турларининг ҳам бугунга қадар ўзгармаганлигини исботлади. Археология қазилма ишлари пайтида топилган сопол идишларнинг таъмирлаш ишлари борасида қўлланиладиган усулларни баён этди. Шу билан биргаликда, сопол идишларни ўз ҳолига келтириш, елимлаш ва чизиш усулларини семинар давомида тарғиб қилди.

   Онлайн-семинарга иштирок этувчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, мавзуга оид тегишли саволлар берди. Семинарни якунлаган археология илмий-тадқиқот институтининг директори т.ф.н., профессор К.Жетибаев маърузачи М.Амантуров билан иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, келажакда ҳам ҳудудимизнинг тарихи ва қазилма ишлари натижалари билан ўртоқлашадиган тадбирлар давом этадиганлигини айтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы