МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ

523 көрілім

Бу ҳақда вилоят имоми Мусабек Ақтамберди Туркистон минтақавий коммуникациялар марказида маълум қилди. Туркистон вилояти бош давлат санитария шифокорининг қарорига биноан масжидлар очиладиган бўлди. Бугундан бошлаб жума намози ўқила бошлайди. Жамоатчиликдан масжидга уйларидан таҳорат олиб, тиббий ниқоб тақиб, қўлга қўлқоп кийиб келишларини илтимос қиламиз. Карантин талабларини сақлаш талаб этилади. Шифокорлар масжид таҳоратхоналари ёпиб қўйилсин дейишмоқда. Шу боис, масжидларда таҳорат олиш вақтинча мумкин эмас.

   Жума намозига фақат вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ округларидаги жамоат кўп йиғиладиган йирик масжидлар очилади. Умуман, масжидларни очиш икки босқич билан амалга оширилади. Жума намози айтилмайди. Намозда 1,5 метр узоқликда қаторлар сақланиши лозим. Беш вақт намоз ва жума намозларида шу талаблар бажарилади. Имомлар шартларни назорат қилишда зийраклик танитишлари керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы