САВДО РАСТАЛАРИДА БАҲО БАРҚАРОР

474 көрілім

“Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиалининг ташкилотчилигида шаҳар атрофидаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қурилган ишчи гуруҳ аъзолари рейд тадбирларини юритди. Ишчи гуруҳ таркибида “Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиали раисининг биринчи ўринбосари А.Темирбаев, шаҳар маслаҳати депутати М.Қўрғанбаев, шаҳар тадбиркорликни қўллаш ҳамда туризм бўлимининг мутахассислари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

   Ишчи гуруҳи аъзолари шаҳардаги “Шапағат”, “Әл-каусар”, “Шанырақ”, “Береке” савдо ўринлари ҳамда “Олтин булоқ” бозорида бўлди. Бунда шаҳар турғунларига керакли озиқ-овқат ва яна бошқа керакли маҳсулотлар савдо расталарида мўл-кўл эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Шунингдек, бугунда жамиятда ўрин олган фавқулодда вазиятга боғлиқ аҳоли орасида озиқ-овқат баҳолари қимматлади деган миш-миш гапларнинг ҳақиқатга ёндошмайдиганлигини англадик.

Бизлар борган савдо ўринларида аҳолига зарур маҳсулотлар бурунги баҳоларда сотилаётганлигини, керакли нарсаларнинг тўлиқ эканлигига амин бўлдик. Келажакда шаҳар ҳудудидаги савдо ўринлари билан бозорларидаги товарларнинг баҳосига мунтазам равишда мониторинг ҳамда таҳлил ишлари олиб борилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы