ТУРКИСТОНДА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ ЁЗИЛГАН ПЛАСТИНКАЛИ ДИСКЛАР ТОПИЛДИ

662 көрілім

Шаҳримиздаги “Хилват” масжидининг бузилиб, ўрнига янги масжид қад ростлайдиганлиги хусусида ёзган эдик. Қурилиш ишлари чоғида бузилган масжид ертўласидан Қуръон оятларининг аудиоёзув лойиҳасидаги 30 дона пластинкали диск топилди.

   Ушбу янгилик ҳақида масжиднинг ноиб имоми Мухамеджан Джумадуллаев баён этди. Таъкидлашича, кимнинг қандай яширгани номаълум. Аммо, Кенгаш Ҳукумати пайтидаги атеизм замонда ерга кўмилган деб мўлжалланган. Сабаби, ноёб диск 1989-1990 йилларга тегишли.

   Пластинкали дискларнинг ташқарисига 114 суранинг номи ёзилган. Аниқроқ айтганда, аудиода Муқаддас Қуръони Каримдаги 6666 оят, яъни тўлиқ 30 пораси бор эканлиги маълум бўлди. 30 йилга яқин вақт оралиғида қути ташқариси намланган эсада ички ҳолати ўзгармаган.

   Қути сиртида Ўзбекистонда ясалган деб ёзилган. Дин вакиллари бу қадимий меросни масжид архивида сақлашни истайди. Ҳозирча шаҳардаги музейларнинг бирига ўтказилмоқда.

   Аллоҳ уйининг ичида имом олдинги сафга ўтиб намоз ўқийдиган “Меҳроб” ўрни бузилмаган. Имомлар буни келажак авлодга масжиднинг хусусий музейи сифатида қолдириш кераклигини айтмоқда. Бунинг учун вилоят, шаҳар ҳокимликларига тавсия этилган. Ушбу таклиф қўллаб-қувватланса минбар, эски жойнамозлар ҳамда ноёб ҳужжатлар музей экспонатига айланади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы