ГЎДАКЛАРНИ АЖАЛ ДОМИДАН САҚЛАБ ҚОЛГАН ҒАЗИЗГА ҲОКИМ РАҲМАТ АЙТДИ

574 көрілім

Олтинчи февраль куни Туркистон шаҳри турғуни Алимхан Назарбековнинг хонадони ёнғиндан зарар кўрди. Офатдан дастлабкилардан  хабардор бўлган қўшниси Ғазиз Нисанқулов олов домидан қўрқмай ёнаётган уй деразасидан кириб 2014,2015,2017 йиллари туғилган кичкинтойларни қутқариб қолганини ёзган эдик.

   Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, кичкинтойларни ўлимдан сақлаб қолган тинч ҳаётнинг қаҳрамони Ғазизни шаҳар ҳокими Рашид Аюпов махсус қабуллаб, олқиш ташаккурини изҳор этди. Бу ҳақда ҳоким ижтимоий тармоқда шундай деб ёзади: «Ҳамшаҳримиз, фахримиз – Ғазиз Серикбайули ўтган ҳафта бир хонадоннинг бошига хавф туғилиб ёнғин чиқиб уйидан жудо бўлди. Мана шу дамда қўшниларига ёрдамга келиб учта гўдакни оловдан омон сақлаб қолган. Бугун Ғазиз Серикбайули билан танишиб саломлашдим. Мана шундай жонкуяр ва довюрак ҳамюртларимиз борлигидан фахрланаман! Жабр кўрган оилага ўша куни учрашиб шанба куни «Асар» кўнгиллилар гуруҳи билан бирга бориб келдик. Имкон қадар қўллов кўрсатдик. Ҳали ҳам ҳашар усули билан ёрдамлашамиз. Хавф хатар айтиб келмайди. Шундай оғир дамда ёнингда довюрак ва жонкуяр одам тургани муҳим. Бир-биримизга елкадош бўлайлик, ҳамшаҳарлар!»,- деган шаҳар ҳокимининг эл ичидаги эътиборли фуқароларга кўнгил бўлиб ҳурмат иззат кўрсатиши қандай яхши. Ёнғиндан жабр кўрган оила шаҳар раҳбари назоратида.

Малик ДАУЛЕТОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы