УЧ ТОМОНЛАМА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

611 көрілім

Туркистон вилоят “Ёшлар имконияти маркази” биносида ҚР Маданият ва спорт вазирлиги “Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейининг директори Нурбўлат Ахметжанов, Туркистон вилоят “Ёшлар имконияти маркази” директори Амалбек Ўмиртай ҳамда Туркистон шаҳар “Ёшлар имконияти маркази”директори Ерали Қамбар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

   Улар мазкур меморандум орқали ҚР Тўнғич Президенти Н.Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш”, “Буюк даштнинг етти қирраси” дастурий мақоласидаги йўналишларни амалга ошириш мақсадида ҳамда ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан 2020 йили “Кўнгиллилар йили” деб эълон қилинишига боғлиқ ташкил этилди. Шунга биноан, уч томонлама шартнома йўналишида ўзаро алоқани мустаҳкамлаш мақсадида музей иши, туризм, маданий тадбирлар, ўзаро тажриба алмашиш, семинарлар, танловлар, форумлар, хайрия акциялари сингари қатор тадбирларга кўнгиллиларни жалб этган ҳолда йил давомида юқорида тилга олинган ишларни биргаликда бажаришга келишиб олди.

Қ.ЕСЕНБЕКули.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы