ЙЎЛ ҲАРАКАТИ МАДАНИЯТИНИ САҚЛАШ ФАЗИЛАТИ

558 көрілім

Туркистон шаҳридаги №1 ихтисослаштирилган ёнғин ўчириш бўлими ташкилотчилигида “Махсус автокўликка йўл бер, ўзгага ҳаёт бахш эт!” акцияси ўтди. Йўл патрул полиция ходимлари билан биргаликда ўтган махсус рейд давомида автокўлик ҳайдовчиларининг йўл маданияти асосий эътиборда бўлди.

Огоҳлантириш сиренаси қўшилган ёнғин ўчириш автомашинаси шаҳарда автокўликлар гавжум кўчалар бўйлаб ўтди, йўл қоидасини сақламаган ҳайдовчиларга йўл патрул полиция ходимлари томонидан огоҳлантириш берилди.

   Ушбу рейднинг мақсади – фавқулодда вазиятлар шароитида шаҳар кўчаларида ёнғинни ўчириш машиналарига йўл бериш заруриятини ҳайдовчиларга теран етказиш, кўлик тиқинига йўл қўймаслик, кўликларнинг вақтини тежаш. Сабаби, махсус авто- кўлик ёнғин воқеаси бўлган жойга ўз вақтида етиши инсон ҳаёти билан саломатлигига бевосита боғлиқ.

Шу боис, таҳликали воқеаларнинг олдини олиш учун кўлик ҳайдовчилари билан турғунларга тушунтириш ишларини олиб боряпмиз,- дейди №1 ихтисослаштирилган ёнғин ўчириш бўлими бошлиғи ўринбосари Нурбўлат Кенжебаев.

   Райимжон АЛИБОЕВ,

“Туркистон”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы