ҲОКИМ МАҚБАРА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

577 көрілім

Рашид Аюпов тегишли соҳа мутахассислари билан бирга Ҳазрат Аҳмад Яссавий мақбарасига бориб у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мақбара ҳудудида тарихий-маданий объектларни кўриб, мақбарани қайта тиклаш билан шуғулланаётган республика «ҚазҚайтаЯнгилаш» давлат идораси вакиллари билан гаплашди.

   2003 йили «ЮНЕСКО-нинг» Жаҳон «Маданий мерос» рўйхатига кирган меъморчилик намунасининг Ўрта Осиёдаги энг улкан гумбазига чиқиб рестоврация ишлари билан танишди. Мутахассислар мақбара илгаргидай намланмайдиганлиги, «ЮНЕСКО» вакиллари қарорига мувофиқ ғиштлар мустаҳкам турганлигини ва ҳали кўп йиллар шу сифатини сақлайдиганлигини айтди.

   Шаҳар раҳбари «Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейи атрофидаги қўлга олинаётган ишларни кўриб келажакда зиёратчиларни жалб этиш йўналишида ўз режаларини айтди.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы