ХЎЖА АҲМАД ЯССАВИЙ ШАЖАРАСИНИНГ НАМУНАСИ ВА МУҲРИ ТОПИЛДИ

572 көрілім

ҚР Маданият ва спорт вазирлиги, “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона музейи ташкил этган “Яссавий изи билан” илмий экспедиция доирасида Ўзбекистон Республикасининг Наманган шаҳридан Туркий жаҳонда Ислом динининг кенг тарқалишига алоҳида эътибор қаратиб, сўфийлик асосларини барпо этган Хожа Аҳмад Яссавий шажарасининг бир нусхаси ҳамда Ислом олами тарихида из қолдирган ўн бир шайхнинг исмлари ёзилган  муҳр топилди.

Аҳмад Яссавийнинг тарихига доир  қимматбаҳо мерос ҳисобланадиган Яссавийнинг авлоди,  олим Иброҳимжон Шарифхўжаев ҳожининг қўлида сақланган. 98 ёшли Иброҳимжон оқсоқол Туркистон шаҳрида туғилган. Аҳмад Яссавий мақбарасининг қошидаги уйда яшаган. Диндорларга қарши атеистик дунёқараш ривожланган даврда Туркистон шаҳридан ҳам кўплаб  тақводор кишилар ҳибсга олиниб,  китоблари ёндирилди, мушкул даврларни бошидан кечиришди.  Бундай оғир давр Аҳмад Яссавий авлодларини ҳам четлаб ўтмади. Шу боис отасидан эрта айрилган Икромжон 10 ёшида онаси иккиси Наманганда қўним топишибди. Ота-боболаридан авлоддан-авлодга етган Насабнома ҳамда муҳрни сақлаб қолиш учун Наманган заминида ҳам кўп қийинчиликларни кўрган.

–Отам Туркистон шаҳрида дафн этилди. Онам эса Наманганда дафн этилган. Бизга у ёқда ҳам осон бўлгани йўқ. Отадан болага мерос бўлиб келаётган омонатни сақлаб қолиш онам иккимизнинг бурчимиз бўлди. Қийинчилик даврида яшириниб юриб, ҳужжатларни ерга кўмишимизга тўғри келди. Ер остида кўп сақланганликдан Насабноманинг  баъзи жойларининг бўёқлари ўзгариб, чирий бошлади. Кўзимнинг тириклигида бу омонатни бобом ётган жойга топширишни орзу қилардим, – деди Иброҳимжон ҳожи.

Намангандан топилган Насабнома нусхаси чиғатой тилида ёзилган. Узунлиги 2,5 метр. Мероснинг қайси асрга дахлдорлиги ҳозирча ноаниқ. Келгусида “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона музейи томонидан Насабномада ёзилган ҳужжатларга доир тўлақонли илмий- таҳлилий ишлар юритилади.

 Нафақат Наманган бутун республика аҳлининг ҳурматига эришган олим Иброҳимжон отадан саккиз нафар ўғил, уч қизидан тарқалган оила катта авлодга айланган.

–Ўғил-қизларим Хожа Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлганлигидан қувонишади. Тўнғичим диний илмларни ўрганиб, тадқиқот ишлари бўйича менинг йўлимни давом эттирди, – дейди қария.

Икромжон ҳожи ўз уйининг бир хонасидан Хожа Аҳмад Яссавий ва Туркистонга бағишлаб кичик музей очибди. Музейга Яссавийнинг шажарасига доир Насабноманинг нусхаси ва муҳрини ҳамда Туркистонга дахлдор суратлар, китобларни жойлабди.

 Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаевнинг  дастурий мақолалари доирасида Хожа Аҳмад Яссавийга дахлдор ҳужжатлар ва меросларни ҳар томонлама тадқиқ этиш, изланиш, авлодга омонат топшириш мақсадида қўлга олинган “Яссавий изи билан” илмий-экспедиция лойиҳаси Тошкент шаҳрида давом этади.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона

музейининг матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы