ШАҲАРГА КИРАВЕРИШДА ЯНГИ ЁДГОРЛИК БУНЁД ЭТИЛМОҚДА

425 көрілім

Шаҳар раҳбари Рашид Аюпов Туркистон шаҳрига Шимкентдан кираверишда бунёд этилаётган ёдгорлик лойиҳасини кўздан кечирди. Шарқ намунасидаги меъморчилик санъат асари Х.А.Яссавий мақбараси ҳамда Амир Темур давридаги меъморчилик намунасига уйғун нақш безак билан ифодаланади. Бу ерда шаҳарга келувчилар учун махсус фото ҳудуд қурилиб, ободонлаштириш ишлари юритилади. Ҳозир “Туркистон автовокзали” ҳудудидаги ўринни ободонлаштиришга тайёрлаш ишлари юритилмоқда. Шаҳар ҳокими Наврўз байрами арафасида ушбу қурилишни якунлаб, ишни жадаллаштиришни топширди.

Шунингдек, Рашид Абадули шаҳардаги қатор мактабларда болаларни ижтимоий муҳитга қўшиш хоналарини оралади. Бу ерда логопед, психолог, педа-гоглар  ишламоқда ҳамда бир мактаб 8-10 боладан би-лим олмоқда. Шаҳар ҳокими бола ҳаётини, айниқса ке-лажакда улардан яхши мутахассис чиқишига таъсир кўрсатадиган билим даргоҳларининг моҳияти катта эканлигини таъкидлаб, устозлар ишига омад тилади.

Майкотов кўчасидан “Туркистон Халқаро аэропорти” ҳудудигача тошйўл қурилиб, кўча пайдо бўлади. Шаҳар раҳбари мазкур ишларни белгиланган вақтда ҳамда лойиҳага мувофиқ бажаришни топширди. Шаҳарни оралаш чоғида “Карвонсарой” мажмуаси би-лан Шаулдир тошйўли ҳудудида ўрнатилган этно-овулни кўриб, масъул бўлимларга муҳандислик тар-моқларини тартибга келтириш бўйича топшириқ берди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы