ТАЙИНЛАШ

441 көрілім

   Туркистон вилояти ҳокими девони конкурс комиссиясининг 2021 йилги 19 февралдаги натижасига мувофиқ, Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюповнинг буйруғи билан Туркистон шаҳри ҳокимининг ўринбосари лавозимига Тасов Жандўс Қалмирзаули тайинланди.

Тасов Жандўс Қалмирзаули – 1987 йили 22 январда Туркистон вилояти, Туркистон шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2013 йили “Градкомплекс” МЧБ да меъмор бўлиб бошлаган. 2013-2014 йиллари Туркистон шаҳри ҳокимлигининг меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлимининг инспектори, Туркистон шаҳри ҳокимлигининг меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлимининг бош мутахассиси вазифасини бажарувчи, 2014-2017 йиллари Туркистон шаҳри ҳокимлигининг меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлимининг бош мутахассиси вазифасини бажарган.

2017-2018 йиллари Туркистон шаҳри ҳокимлигининг меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлими давлат муассасасининг сектор мудири, 2018-2020 йиллар оралиғида Туркистон шаҳри ҳокимлигининг меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлимининг раҳбари бўлган. 2020-2021 йиллари Туркистон шаҳри ҳокимлигининг қурилиш бўлимининг раҳбари лавозимида ишлаган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы