ФАХРИЙЛАРГА ҲУРМАТ БИР КУН БИЛАН ЧЕКЛАНМАЙДИ

377 көрілім

    Туркистон шаҳрида “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси компаниялар гуруҳининг Улуғ Ватан уруши ва фронт орти фахрийларига ёрдам кўрсатиш мақсадида йил сайин ўтказиб келаётган “Жеңіс” ижтимоий-хайрия лойиҳаси жорий йили ҳам давом этмоқда.

Мазкур тадбирни “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси ҳамда Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши ҳамкорликда амалга оширмоқда. Хусусан, шаҳар фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари П.Дўсибеков ҳамда “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармасининг Туркистон шаҳридаги вакили А.Алдияров шу кунга қадар 80 дан зиёд шаҳардаги Улуғ Ватан уруши ва фронт орти фахрийларига маиший техника ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

-Асосий мақсад – осуда ва фаровон кунга эришишимизга беғараз ҳиссаларини қўшган фахрийларимизга халқимиз номидан ташаккур билдириш, байрамона кайфият туҳфа этиш. Шунингдек, бугунги кундаги жаҳон ва элимизда ўрин олган коронавирус иллатининг олдини олиб, фавқулодда вазият талабларини сақлашни имкон қадар қўлга олишни асосий эътиборга олиш,-дейди шаҳар фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Пернетай Дўсибеков.

Ушбу хайрли тадбир орқали бугунги авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, маънавий қадриятларни тарғиб қилиб, тарихга ва фахрийларимизнинг мардликларига таъзим, ҳурмат, эҳтиром кўрсатамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы