УСТОЗЛАРНИ САРАЛАШНИНГ ИЛК ҚАДАМИ ҚЎЙИЛДИ

487 көрілім

Туркистон шаҳрида қад ростлаётган “Назарбаев заковат мактаби” га устозларни саралашнинг дастлабки қадами қўйилди.  Шу мақсадда Нур-Султан шаҳридан махсус келган Назарбаев заковат мактаби вакиллари Х.А.Яссавий вакиллари халқаро қозоқ-турк университетининг жамоалари билан биргаликда ўқув даргоҳининг битирувчи талабаларидан тест олди.

Хусусан, Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг 120 га яқин педагогика ихтисоси бўйича таълим олаётган битирувчи талабалари билан магистрантлари билан докторантлари заковат мактаби бўйича тест синовини топширди. Бу ҳақда “Назарбаев заковат мактаби” педагогик ўлчовлар маркази бош мутахассиси Берик Сексенбаев ўз сўзида:

– Яқин орада “Назарбаев заковат мактабини” Туркистон шаҳрида ҳам очиш режаланмоқда. Шунга кўра Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида тест ўтказдик. Бу тест ўқувчиларнинг билим саводи ва билим сифатини текширади. Келажакда бугунги тестга иштирок этган битирувчи мутахассислар хизмат қилади деган ишончдамиз”, – дейди. Шунингдек, ХҚТУ-нинг ўқув услубият иши бўйича вице-президенти Ўмирбек Умбетов. Бу йил педагогика иши бўйича 16 ихтисосдан 574 мутахассис битиради. Бугунги тест биз учун ҳам бизнинг талабалар учун ҳам яхши имконият, фақат педагогик йўналиш эмас, ўқув юртимизнинг барча соҳаларида ўқийдиган талабалар ўзларининг юксак даражада эканликларини кўрсата олади. Талабаларимиз тўрт тилни эркин ўзлаштириб, теория ва амалиётда қўллай олади. Бу тест талабаларимизнинг ишга жойлашишлари учун яхши имконият ҳисобланади”,- деб бу йилги битирувчиларга яхши имкониятлар яратилганлигини айтди. Битирувчилар билан ҳам гаплашдик. Тарих ихтисоси тўртинчи курс талабаси Сауле Ербўлсин қизи:

– Тестга иштирок этган барча талабалар қийналмади деб ўйлайман. Тенгқурларим ўқув даргоҳини битиргач “Назарбаев заковат мактаби” да хизмат қилишига ишонаман. Синовдан суринмай ўтиб яхши баҳога эришган номзодлар ушбу мактабнинг қоидасидан ўтгач ишга қабулланади. Эндиликда туркийлар дунёси ёшларнинг муштарак билим даргоҳига айланган Аҳмад Яссавий университетининг битирувчилари кун оша ободонлашаётган суюкли шаҳримиз Туркистонда хизмат қилиб ўз ҳиссаларини қўшишса нур устига нур дейди.

Шунингдек, яқинда “Назарбаев заковат мактаби” мустақил таълим ташкилоти раисаси К.Н Шамшиддинова билан университет маъмурияти орасида учрашув ўтиб, унда университет билан “Назарбаев заковат мактаби” Туркистон вилояти мактаблари такомиллаштиришда ўзаро ҳаракат масалалари муҳокама қилинган. Заковат мактабининг илғор тажрибаларини жорий этиш бўйича келишувга эришилганлигини таъкидлаш зарур.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы