СТИПЕНДИЯ МИҚДОРИ ТЕНГЛАШТИРИЛСА

379 көрілім

Неварам Туркистондаги Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг тиббиёт факультетида грант асосида олий билим олмоқда. Ой сайин  30 000 (ўттиз минг) тенге миқдорида стипендия олади. Неварамнинг шу университетда педагог ихтисоси бўйича ўқийдиган тенгқурлари эса ойига 50 000 (эллик минг) тенге стипендия олишади. Шу ўринда савол туғилади. Пандемия офати давом этаётган ҳозирги паллада тиббиёт соҳаси талабаларига ҳам 50 000 тенге стипендия тўланиб борилса  бўладими. Шу таклифим амалга ошса.

Обиддин ФАХРИДДИНОВ,

Кентов шаҳрига қарашли Ўранғай қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси.

Мўътабар ёшдаги муштарийимиз саволи бўйича Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг билим олувчиларга хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Д.Джаяқбаевадан қуйидагича жавоб олинди.

Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида “Таълим ташкилотларида таҳсил олувчиларга давлат стипендияларни тайинлаш, тўлаш қоидалари ҳамда уларнинг миқдорини тасдиқлаш тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йилги 7 февралдаги №116 қарорига мувофиқ давлат таълим бериш буюртмаси бўйича билим олувчиларга давлат стипендияларни тайинлаш, тўлаш қоидалари ой сайин давлат стипендия миқдори қуйидагича белгиланган.

1. Олий таълим билим бериш дастурларини амалга оширадиган таълим бериш муассасаларида тайёрлашнинг педагогик йўналишларида ўқийдиган талабаларга – 42 000 (қирқ икки минг) тенге, университет жойлашган ҳудудига мувофиқ тегишли давлат стипендия миқдорига 20 фоиз экологик тўлов 8400 (саккиз минг тўрт юз) тенге қўшилади: ялпи ой сайин стипендия миқдори битта талабага 50400 тенгени ташкил этади.

2. Тайёрлашнинг педагогик йўналишларида ўқийдиган талабалардан ташқари олий таълим бериш дастурларини амалга оширадиган билим бериш муассасаларида ўқийдиган студентларга – 26186 (йигирма олти минг бир юз саксон олти) тенге, 20 фоиз экологик устама  5237 (беш минг икки юз ўттиз етти) тенге қўшилган ҳолда тайинланади. Ой сайин стипендия миқдори бир билим олувчига 31423 тенгени ташкил этади.

Райимжон АЛИБОЕВ,

“Туркистон”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы