ОЗИҚ-ОВҚАТ ЯРМАРКАСИ ЎТДИ

476 көрілім

Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Туркистон шаҳри ҳокимлиги ҳамкорлигида Туркистон шаҳрида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг баҳосини барқарорлаштириш мақсадида шаҳардаги “Алтин булақ” бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркага Туркистон шаҳрининг тадбиркорлари, Сўзоқ, Тулкибас, Чордара туманларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиручилари ва “Туркистон” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” ҲЖ ўзларининг маҳсулотларини тавсия этди.

Ярмаркага юқорида тилга олинган туманларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштирувчилари иштирок этиб, жами 20-30 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарилди. Шу куни маҳсулотлар шаҳар аҳолиси билан меҳмонларга бозор баҳосидан 15-20 фоиз паст баҳода сотилди. Тадбирда сабзавот, сут, балиқ, нон ва бошқа ҳам аҳоли учун зарур маҳсулотлар қўйилди. Мазкур тадбир келажакда ҳар ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари давом этади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасига жамоатчилик кўп тўпланди. Барчаси арзонлаштирилган маҳсулотларга қизиқувчанлик танитди.

“Туркистон-ахборот”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы