“NUR OTAN” ПАРТИЯСИНИНГ РАИСИ Н.НАЗАРБАЕВНИНГ ПРАЙМЕРИЗНИНГ БОШЛАНИШИГА БОҒЛИҚ МУРОЖААТИ

391 көрілім

Ҳурматли ватандошлар!

   Пандемия оқибатидан Қозоғистон бутун жаҳон эллари билан бирга кутмаган қийинчиликларга дуч келиб, жаҳон инқирозининг энг қийин босқичини бошдан кечирмоқда. Ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг кескин ночорлашиши натижасида ривожланган давлатларда ҳам инқироз билан курашмоқда.

   Бундай шароитда дуч келган ҳукуматнинг олдидаги муҳим масала – иқтисодиётнинг ривожланиши ва эл фуқароларининг саломатлиги.

   Бизга аҳолининг хавфсизлиги билан саломатлиги учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз муҳим. Шунингдек Президентимиз, Ҳукуматимиз кўп тадбирларни қўлга олаётгани барчангизга маълум.

   Шу муносабат билан тиббиёт ходимларига алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Улар пандемиянинг дастлабки кунларидан бошлаб коронавирусга қарши курашнинг олдинги қаторида. Кўнгиллиларга ҳам беҳад миннатдормиз. «Биз биргамиз» акцияси доирасида «Jas Otan» барча муҳтож кишиларга қўллов кўрсатган 5000 кўнгиллиларни бирлаштирди. Албатта камчиликлар ҳам бўлди. Коронавирус инқирози давлат бошқаришнинг баъзи соҳаларида камчиликлар мавжудлигини ҳам кўрсатди. Жадал ҳаракат қилиш жиҳати етишмади, масаланинг ҳал қилиниши бюрократик нуқсонларга кўп тиралди. Давлат органлари билан баъзи раҳбарлар аҳолининг муҳтож муаммоларини етук тушунавермайди деган танқид айтилаётганини мен яхши биламан. Бу барча даражадаги депутатларнинг ҳам фаолиятига алоқадор. Аксарият ҳолларда ўринли танқид деб ҳисоблайман. Депутатлар халқ орасида бўлиб элнинг муҳтожини етказиши лозим. Депутатларнинг вазифаси – доимо эл манфаатини ҳимоя қилиш. Шуни унутмаслигимиз керак.

   Ҳурматли ватандошлар!

   Биз мустақилликнинг 30 йиллиги арафасидамиз. Асрга тенг келадиган йўлни босиб ўтдик. Бизнинг бўғин машаққати мўл инқироз палласида мустақил мамлакат қурди. Миллий иқтисодиёт шаклланди. Чегарамиз аниқланди. Қозоғистон жаҳонга тинчликсевар эл сифатида танилди. Биз барқарорлик билан тотувликни сақлай билдик. Яхлит миллатга айлан-дик. Аммо, олдимизда ҳали кўп қийин-чиликлар борлиги аниқ. Мен доимо айтганман ва ҳозир такрор айтаман.

   «Мустақилликка эришиш бир бўлак, уни кўз қорачиғидек асраб мустаҳкамлаб, келажак авлодга етказишимиз лозим». Шу боис тажрибамизга суяниб, ўтган кундан сабоқ олиб олға интилишимиз керак. Муштарак мақсад – элнинг келажаги, халқнинг келажаги йўлида бирлаша билганларгина зафарга эришадиганлигини унутмайлик.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы