СИҒАНОҚ – ҚОЗОҚ ТАРИХИНИНГ ОЛТИН КЎПРИГИ СЎЗ БОШИ

606 көрілім

Бўкенжон даланинг бўртепаларини энлаб ўтиб, қора ер кўлик сифатли ерга етиб тизгинини тортди. Кўлик ичида 20 чоғли одам бор. Иродаси зийрак қалам кучи билан элига хизмат қилиб юрган журналистлар аҳли. Орамизда сўз устаси, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг вице-президенти Амиреқул Абуов ўзгача кўзга ташланади. Боиси манзилга етгунча маскан ҳақида мўл-кўл маълумотлар берди. Бошқа маълумотлар ҳам айтилди. Қайси бирини айтмасин тизимли сўз, асосли далил билан айтиб етказади. Манзилга бориб келгунча шу кишининг гапларини диққат билан тингладик.   

   Бу қўшиқ илгаргидан ўзгачароқ дегандай, бу сафар бошқача бўлди. Аниқроқ айтсак, Сиғаноқ шаҳридаги 2020 йилги янги археология қазилма экспедициясининг бошланиши эди. Бу ерда кўҳна шаҳарда юритилган қазилма ишларининг натижасида очилган меъморчилик қурилиши, мудофаа тизими ва мақбаралар иморатлари билан таништириш бўлиб ўтди.

   СИҒАНОҚ ТАРИХИ ВА ҚАЗИЛМА ИШЛАР НАТИЖАСИ НИМАДАН ДАЛОЛАТ БЕРАДИ?

   Қозоқ миллати узоқ тарихга эга 3000 йиллик тарихи бор миллатимизнинг авлод-аждодини ташкил этадиган кўҳна сақ, ғун, уйсин, турк, қанили, қарлуқ, улис тоифалари узоқ тарихий тараққиёт боришида тили бир, анъанаси бир руҳияти бир-биридан айнимаган қозоқ жамиятини шакллантиради. Қипчоқ даласи, кейин қозоқ даласи аталган шарқда мўғуллардан ғарбда каспий денгизига қадар кенг бепоён далани кўчманчилар маданиятнинг ўчоғи, қозоқ халқининг тирикчилик таянчи, ота юрт қутлуғ макон эканлигини тарих далиллади. Шу дала орқали ғарбга давом этган «Ипак йўли» шарқ ва ғарбнинг маданиятини алмаштирмоқда, қозоқнинг ўзига хос кўҳна маданиятини дунёга ошкор этишда муҳим рол бажарган. Ота-боболаримиз қозоқ даласида Туркистон, Ўтирор, Сиғаноқ каби кўплаган шаҳарлар қуриб, унда азалдан савдо-айрибошлаш, ҳунармандчилик, шаҳар қурилиши, деҳқончилик, чорвачилик билан кенг кўламда шуғулланиб, уни ўз даражасида ривожлантирган.

   Улкан тарихий баҳо сифатида 2003 йилдан бошлаб Сиғаноқ шаҳарчасида археолог олим, тарих фанлари доктори, профессор С.Жўлдасбаевнинг раҳбарлиги билан Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университеининг тарих факультети талабалари археологик дала илмий амалий тажриба юритадиган базага айлантирса, 2009 йилдан бошлаб университетининг илмий тадқиот институти давом эттиради. Бу мажмуани уч босқичга ажратиб кўриш мумкин. Биринчи босқич 2003-2008 йиллар оралиғида Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ажратган маблағ, иккинчи босқич 2009-2013 йиллар оралиғида ҚР ахборот вазирлиги томонидан ажратилган 15 800 000 тенге, учинчи босқич 2014-2020 йиллар оралиғида «Қизилўрда вилоятининг маданият, музейлар ва ҳужжат бошқармасиниг Қизилўрда вилоят тарихи ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш хусусидаги» коммунал давлат идораси ажратган 58 357 143 тенге маблағига бажарилган ишлар бўлиб саналади.

   Узоқ йиллар давомида юритилган археологик тадқиқотлар натижасида 1500 дан зиёд кўҳна ёдгорликлар Қизилўрда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейига ўтказилган. Бу эса кўплаб кашф этилаётган кўҳна мерослар орқали эл тарихининг ҳали ўрганилиши лозим бўлган жиҳатларига баҳо беришга асос бор деганни билдиради. Шу асосда Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ президенти Бўлатбек Абдирасиловнинг «Ўқув даргоҳимиз 2003 йилдан бошлаб ушбу шаҳарнинг тарихини кашф этишга бағишлаб ишламоқда. Университетимиз имконияти катта. Археологларимиз халқаро даражада билимли, тажрибали мутахассислар. Сиғаноқ шаҳриниг тарихининг очилишида Туркия тарафи ҳам қўллов кўрсатмоқда» деган салмоқли фикрини таъкидлаш лозим.

   ХУЛОСА ЁКИ СЎНГГИ СЎЗ

   Яна ўша бепоён дала. Кўлик ғарбдан шарққа ҳаракатланиб келади. Ҳаммамиз мўл таассуротлар олиб қайтдик. Биз кўриб келган Сиғаноқ тарихи ҳайратланарли. Ҳа, неча минг йилдан буён сарғайган тарихимизни жо этган хосиятли маскан. Бир пайтлари гуллаб-яшнаган, довруғи олисга етган, йирик савдо маркази бўлган кўчманчилар шаҳри. Муҳаммад Шайбоний хоннинг йилномачиси Фазлаллах ибн-Рузбихон Исфаханийнинг асарлари ва бошқа тарихчиларнинг маълумотлари бўйича ҳам қудратли тараққиёт соҳиби бўлган.

   Бизнинг кўрганимиз асрлар қаридан омон-эсон ўтиб бугунга етган қиёфаси. Қумлар қаъридаги шарпаси. Бир сўз билан айтганда археологик экспедиция натижасида очилган кўҳна тасвири. Товонингиз Сиғаноқ тупроғига тегиб шаҳар ҳудудига қадам босгандан ўйингизда улкан шаҳар бўлганига гумонингиз бўлмайди. Дарвоза савлатли кўринади. Шаҳарни қўршаган ўзан бўлгани кўзингизга чалинади. Ҳозир шаҳар ҳудуди уч улкан қисмдан иборат. Уч томонидан уйғунлашиб ётган Рабат, Марказий ва Шаҳристон деб аталади. Ўша жанубий-шарқ қисми ҳисобланадиган Шаҳристон замонида кўриниши беш бурчак бўлиб келадиган мустаҳкам қамал бўлганга ўхшайди. Шаҳар ҳудудида кўзга ташланадиган иншоотлар қаторида минора изларини аташ мумкин. Кўпчилик ҳайратланиб кўрадиган яна бир муҳим манзара 7 метр чамасида 15 тепалик яхлит туташ шаҳарга айланган. Шунингдек, бу ерда жойлашган Сувноқ ота масжидини айтмасликка бўлмайди.

   Шу куни археологлар иши қизаётган экан. Яъни ўрта қисмида юрган археологик тадқиқот нуқтасида кўҳна кўза ва ўчоқ ўрни учраган. Ушбу неъматларни  текшириб тадқиқ этган мутахассислар қувончида чек йўқ. Неча ўн йиллар бўйи юритилиб келаётган тадқиқот давомида бундай қимматбаҳо ёдгорликлкр кўп учраган. Ҳар бирининг аҳамияти ўрганилиб, музейларга жойлашишга лойиқ. Келажакда элимизнинг мислсиз бойликларига айлана олади. Томири теран Сиғаноқ тарихи қозоқ тарихининг олтин кўприги эканлиги миллатнинг мангулик фахри бўлади.

  Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы