ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

444 көрілім

Шаҳардаги “Ақ жайиқ” мусиқа мактабида шаҳарнинг бош режасига боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилган махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишга шаҳар ҳокими Рашид Аюпов, шаҳар суди, вилоят “Атамекен” тадбиркорлик палатаси вакиллари, ўрта ва кичик бизнес тадбиркорлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ер масаласи уни қонунийлаштиришдаги кўламдор соҳалар муҳокама қилиниб, махсус мутахассислар унинг ҳал этиш йўлларини тавсия этди. Таъкидлаш жоиз, Туркистон шаҳрининг Бош режаси Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йилги 25 ноябрдаги №793 қарори билан тасдиқланган эди. Шу кундан бошлаб ер участкаларини расмийлаштириш ишлари янгидан тасдиқланган бош режага мувофиқ олиб борилмоқда. Бош режанинг ҳудуди 22 370 гектарни ташкил этади. Бош режада Туркистон шаҳрини туркий оламининг маънавий пойтахти ҳамда Туркистон вилоятининг янги маъмурий маркази сифатида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланган.

Мавжуд масалалар хусусида шаҳар ҳокимлигининг “Ер алоқалари бўлимининг” раҳбари Нариман Қасимбеков билан “Меъморчилик ҳамда шаҳар қурилиши бўлимининг” раҳбари Айдос Кентугаев маъруза қилди. Уларнинг таъкидлашича, турғунлар томонидан муаммолар ўрин олган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, кўплаган турғун уйлар қизил чизиқ ва яшил ҳудудда жойлашган. Яшил ҳудуд – кўкаламзорлаштириш бўлса, қизил чизиқ –  кенгайтириладиган йўллар бўлиб ҳисобланади. Айдос Кентугаев Туркистон шаҳридаги турғун уйларнинг кўпчилик қисмида ҳужжатлари расмийлаштирилмаганини тилга олди. Жумладан, жорий йили турғун уйлар газга уланиш вақтида ҳам анча муаммолар ўрин олган. Сабаби, зангори олов вақтида техника ҳужжати (техпаспорт) сўраганда уйининг қонунийлаштирилгани эътиборга олинади. Бўлим эса бош режага мувофиқ иш юритади. Бундан ташқари, давлат муҳтожлигига олиш пайтида ҳам қонунийлаштирилган уйларнинг баҳосида фарқ қилади. Шу сабабли уй солишдан олдин шаҳар ҳокимлигининг “Меъморчилик ҳамда шаҳар қурилиши” бўлимига меъморий режасини олиш қоидаси юритилади. Эскиз лойиҳасини келишгандан кейингина қурилиш ишлари бошланади.

Тадбир давомида шаҳар ҳокими Рашид Абадули ушбу масалаларнинг аҳоли ўртасида ҳар томонлама тарқатилиб, турғунлар атрофлича хабардор бўлиши учун тарғибот-ташвиқот ишларини юритишга махсус топшириқ берди.

Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы