ШАҲАР ЯШИЛ МАЙДОНГА АЙЛАНАДИ

182 көрілім

Туркистоннинг табиий ҳаво манбаига айланган шаҳарни қўрчаган яшил ҳудудда бугунда миллиондан зиёд кўпйиллик дарахт кўчатлари ўсиб турибди. Шаҳар ҳудудида терак, қайин, қайрағоч, арча, чинор каби кўпйиллик дарахтлар ўтқазилди. Туркистон шаҳрида қизғин давом этаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларининг бориши вилоят ҳокими Ў.Шўкеевнинг шахсий назоратида.

Шу мақсадда Туркистон шаҳри 32 секторга ажратилган. Ҳар ҳудудда туман, шаҳар ҳокимликлари билан бошқарма раҳбарлари бевосита масъул. Вилоят маркази билан бирга шаклланиб, бирга қад ростлаган “Яшил белбоғ”ни оралаган  Ўмирзақ Естайули экилган кўчатларнинг суғорилишига эътибор қаратишни юклайди. Бунинг учун сектор ҳудудида қудуқлар қазилиб, ер ости сувлари фойдаланилмоқда. Ҳар секторда 10 мингга яқин кўчатлар ўтқазилиб, ҳар дарахт тагига сув етказилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими юритилди. Баъзи секторлар зарур сувни “Арис-Туркистон” каналидан олмоқда. Шунингдек, дарахтларни ўтқазиш давомида зарур ўғитлар қўлланилган. Кўчаларда ёруғлик манбалари, ахлат қутичалари билан турғунларнинг дам олиши учун ўриндиқлар қўйилди. Шунингдек, дам олиш жойлари билан кўчалар бўйига фавворалар ўрнатилди. Шаҳарни ободонлаштириш ягона намунада амалга ошмоқда. Шаҳар ҳудудида велойўлаклар тўшалиб, чимлар экилган. Ҳафта сайин 32 сектор ҳудудида туман, қишлоқлардан келган фуқароларнинг иштирокида шанбаликлар уюштирилмоқда.

Туркистон шаҳрини ободонлаштириш, экологик шароитини яхшилаш учун мажмуавий иш юритилаётгани маълум. Вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, яшил кўчатларни шамолдан, совуқдан ва бошқа ташқи омиллардан ҳимоя қилиш учун дарахтлар ҳимоя иплари билан боғланиб, тиргаклар билан қўршалмоқда. Баъзи лойиҳаларни амалга оширишда туркистонликлар бевосита ҳисса қўшганлигидан, улар “Халқ лойиҳаси” аталди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары