ЯНГИ АХБОРОТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

395 көрілім

Туркистон шаҳридаги Б.Саттарханов шоҳкўчаси бўйидаги никоҳ саройи биносида узоқ муддатга насияга бериладиган уйлар ҳақида бир манбаадан ахборот олишга бағишланган ахборот маркази очилди.

Очилиш тантанасига вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, ви-лоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбаев ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мерлан Керимжанов иштирок этиб, турғунлар учун мақбуллигини таништирди.

Оила банки (Турғун уй қурилиш омонат банки), Халқ банки, Сбербанк, халққа хизмат кўрсатиш маркази ва Туркистон шаҳри ҳокимлигининг “Турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси бўлимидан” вакиллар узоқ муддатга насия бериладиган уйлар ҳақида ахборот билан таништириб, тушунтириш ишларини юритади.

Бу минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғи ҳамда Туркистон шаҳри ҳокимлигининг ташаббуси билан амалга ошган тизим карантин режимида аҳолининг саломатлиги билан вақтини унумли фойдаланишга йўналтирилган. Умуман, Туркистон шаҳри бўйича 16 уйни март ойи охиригача турғунлар ихтиёрига бериш режаланган. 7-20-25 дастури орқали бериладиган уйлар маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган. Уйларнинг 1 квадрат метри 180 минг тенгени ташкил этади. Йил охирига қадар лойиҳа бўйича 4 мингга яқин квартира насияга бери-лади. Таъкидлаш жоиз, марказ эрта-лабки 9.00 дан кеч 19.00 га қадар (тушки танаффус 13.00-15.00 орали-ғида) ишлайди. Марказга келувчилардан оралиқ масофага риоя қилиш ва ниқоб тақиш талаб этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы