ЗАМОНГА МОС ФАОЛИЯТ

364 көрілім

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғи билан “Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази”нинг фаолиятини назорат қиладиган тизим илк бор Туркистон шаҳрида ишга туширилди. Вилоят марказида жойлашган “Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази” ходимларининг олдига назорат камералари ўрнатилди. Ушбу тизим фаолияти билан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари учун матбуот сафари ташкил этилди.

Жами 18та овоз ёзадиган назорат камераси қабул бўлимига ўрнатилган бўлса, 10та назорат камераси сунъий заковат тизимига уланган. Замонавий назорат тизими орқали иш олувчи билан иш берувчи орасидаги суҳбат онлайн тартибда http://www. turkistan2020.kz сайтида намойиш этилади. Мутахассислар иш олувчиларнинг суҳбати ёзиб борилиши ҳамда онлайн шаклда барча фуқаролар кўра олиши ҳақида огоҳлантирилиб, унинг рухсати олинади.

Вилоят марказидаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази”да икки сменада 18 ходим фаолият юритади. Марказда жами 8 хил давлат хизмати кўрсатилади. Шунингдек, 2020 йилнинг 20 декабридан эътиборан ишга туширилган “109 ягона алоқа марказида” айни пайтда 10207 ариза қабул қилиниб, унинг 10141таси ижобий ечимини топган. Қолган 66 ариза бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Аҳоли аризасини қабул қиладиган, замонавий техникалар билан жиҳозланган марказ мутахассислари туркистонликларга қулайлик яратиш мақсадида туну-кун узлуксиз хизмат кўрсатади.

Аризалар энг кўп қўлланиладиган барча ижтимоий тармоқлар орқали ҳам қабулланмоқда. Қўнғироқлар бепул.

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюповнинг таъкидлашича, аҳолидан келган аризаларнинг 25-30 фоизи аниқлашни тақозо этади.

Матбуот анжуманини ўтказган шаҳар ҳокими журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ш. МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы