ҲАМКАСБЛАРИМИЗ МУНОСИБ МУКОФОТЛАНДИ

389 көрілім

   Ахборот соҳасида ўз ўрнига эга шаҳар кўзгуси саналадиган «Түркістан» газетасининг чоп этилаётганига 90 йил тўлмоқда. Шу йиллар ичида газетанинг бугуни учун сидқидилдан меҳнат қилиб тер тўккан илғорлар сони кўп. Уларнинг сўнгги бўғинлари бугунда ҳормай-толмай шаҳар халқи учун хизмат қилмоқда.

Ушбу юбилей муносабати билан шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, вилоят Ички ишлар органлари билан Миллий Улан фахрийлари кенгаши раиси ўринбосари, «Бітімгер» жамоат бирлашмасининг раҳбари Бахтжан Бейсембаевлар газетамиз жамоасини табриклаб, бир неча ходимларимизни мукофотлади.

Жумладан, «Ардагерлер қозғалысына жасаған көмегі мен ықпалы үшін» эсдалик медалларига газетанинг директор-бош муҳарирри Малик Жумаханули, қозоқ бўлимининг мудири Қуаниш Тасибаев ва ўзбек бўлимининг мудири Райимжон Алибаевлар муносиб деб танилганди.

 Меҳнатларининг самарасини кўриб, юқори чўққидан кўринаётган ҳамкасбларимизни табриклаб, ижодий муваффақият тилаймиз. Келажакда забт этадиган довонлари кўп бўлсин. Меҳнатлари муносиб баҳоланган газетамиз ходимларини байрам шодиёнаси билан табриклаб, ҳурмат кўрсатаётган фидойи инсонларга миннатдорчилигимиз чексиз. 90 йиллик шодиёна муборак бўлсин!

«Түркістан», «Туркистон» газеталари жамоаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы