ДОРИ-ДАРМОННИ НОҚОНУНИЙ СОТИШ ФАКТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

527 көрілім

Туркистон вилояти Полиция департаментининг ходимлари дорихоналардаги дори-дармонларни қонунсиз сотиш иш ҳаракатларнинг олдини олишга йўналтирилган рейд тадбирларини ўтказди. Натижада вилоят ҳудудида 5 дори-дармонлар билан тиббиёт воситаларини қонунсиз сотиш иш ҳаракатлари аниқланди.

   Туркистон шаҳрининг ҳудудида юритилган шошилинч тадбирлари пайтида полиция ходимлари шаҳар дорихоналарнинг фармацевти “Cef-3” дори-дармонларни катта миқдорда сотаётган жойидан қўлга туширди. Сотувчи 336  қутини 1500 тенгедан 405 000 тенгега сотган. Дорихоналарда эса бир қутининг қиймати 1300 тенге.

   Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда назорат борасида криминал полиция ходимлари Сариоғоч турғунининг тиббий ниқобларни қонунсиз сотганини маълум қилди. Турғуннинг кўлигини текшириш чоғида тартиб посбонлари яна 4950 дона миқдорда тиббий ниқоб мусодара қилинди. Шу куни Арис туманида полиция ходимлари “аскорбин воситасини” Арис шаҳридаги дорихоналарнинг биридан 700 тенгедан сотилганини маълум қилган.  Чакана савдода ушбу дори баҳоси 300 тенге.

   Барча аниқланган иш ҳаракатлар бўйича текшириш ишлари олиб борилиб, Қозоғистон Республикасининг қонунига мувофиқ махсус чоралар қабулланади.

   Ўз навбатида, Туркистон вилоятининг полицияси дори-дармоннинг қиммат баҳода ҳамда қонунсиз сотилишига гувоҳ бўлган фуқаролардан  полициянинг 102 телефонига мурожаат этишни сўрайди.

“Туркистон-ахборот”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы