КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ БИЛАН КУРАШИШ – БИЗНИНГ УМУМИЙ ВАЗИФАМИЗ

552 көрілім

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев пандемия билан курашиш ва ватандошларимизнинг саломатлигини таъминлаш масаласини ҳар доимгидек қатъий назорат қилмоқда. Бутун инсониятга зарар келтираётган COVID-19 иллатининг таъсири жуда оғир келди. Бу касалликнинг давоси ва унга қарши вакцинаси ҳали топилгани йўқ. Шу сабабли, дунёдаги ривожланган мамлакатларни қўшганда кўплаган мамлакатларда бу иллат минглаган одамнинг ҳаётига путур етказмоқда. Афсуски, бу иллат бизни ҳам четлаб ўтмади. Орамизда шу касаллик туфайли яқинларидан, қариндошларидан, ҳамкасбларидан жудо бўлган инсонлар ҳам оз эмас. Иллат ёшу-қарига қарамасдан одамларнинг ҳаётини қиличдек кесмоқда. Шунга боғлиқ Қозоғистон Республикасининг Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимиз бўйлаб қатъий карантин чораларини 5 июлдан 2 августга қадар узайтирди.

   Шунингдек, 13 июль – Президентимиз жорий этган умуммиллий мотам тутиш кунида бу ёвуз иллатдан вафот этганларни ёдга олиб, ватандошларимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрайман, деб оламдан ўтган тиббиёт ходимларига таъзим қилиш барчамизнинг бурчимиз! Бу кун –  пандемия билан курашда халқимизнинг бирлиги куни бўлиш керак. Шу билан биргаликда, бизлар учун ватандошларимизнинг, уларнинг қариндошларининг ҳамда ҳамкасбларининг ҳаёти билан саломатлигини сақлашдаги масъулиятни тушуниш куни бўлиши керак.

   Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев, халқимизга йўллаган баёнотида пандемияга тегишли жамиятни ларзага солган барча масалаларга атрофлича тўхталди. Президентимиз элимизни инқироздан иш юзасида чиқарадиган аниқ панде-мияга қарши дастурини тавсия этди. Бунинг учун бюджетдан кўламдор маблағ ажратилмоқда. Уйда тиббий хизмат кўрсатиш учун 3,5 минг мобиль гуруҳи ташкил этиладиган бўлди. Касалхона ётоқ ўринларининг сони 43 минггача етказилади. Коронавирусни аниқлашга мўлжал-ланган ПЗР (ПЦР) синовларининг сони кунига 40 минггача ортадиган бўлди. Бу – инфекцияни ўз вақтида аниқлашга ҳамда касалликнинг пневмания босқичига етишининг олдини олиш мақсадида тегишли тиббий кўмак кўрсатиш чораларини қабуллашга имконият беради.

   Президентимиз дори-дармон билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу ватандошларимизни ўзгача ташвишга солаётган масала. Афсуски, юртимизда пневманияни даволашга мўлжалланган дори-дармонларнинг баҳосини қўлдан кўтариб, сунъий дори-дармон тақчиллигини туғдирадиган ҳамда ўз бизнесини миллатдошларининг қайғусидан устун қўядиган тадбиркорларнинг ҳам бор эканлиги барчамизга маълум. Бу соҳада, Давлат раҳбарининг топшириғига биноан яқин муддатда тартиб ўрнатилади. Шунингдек, парацетамолнинг 800 минг пакети сотиб олинганлигини ҳамда дорихоналарга етказилганлигини, унга қўшимча ҳафта охиригача 900 минг пакети олинадиганлиги айтилди. 150 минг пакет антибиотиклар олиниб, дорихоналарга етказилмоқда.  Бу яқин орада, иллат билан курашдаги асосий дори-дармонларга бўлган эҳтиёжнинг камайишига сабаб бўлади деб умидланишга имконият беради. Президент таъкидлаганидек, умуман олганда дори-дармонлар ва нафас олиш аслаҳаларини сотиб олишга, тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга ҳамда бошқа ҳам тадбирларга 150 млрд. тенге ажратилади.

   Президент маълум қилган тадбирларнинг барчаси қисқа муддатда тегишли натижа бериб, пневманиянинг ўртача оғир тури билан оғрийдиган беморларнинг касалхонада даволаниши ва уларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этадиган бўлади. Бу эса мамлакатимиздаги COVID-19 га алоқадор шароитни барқарорлаштиришга имконият беради, деб умид қиламиз. Пандемияга алоқадор муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш давом этаётган бир паллада, бизлар қўл қовуштириб ўтирмаслигимиз керак, деб ўйлайман. Ҳар бир жамоа ўз даражасида иллатга боғлиқ қийин шароитга дуч келиб, ёрдам талаб этадиган ходимларига тегишли қўллов кўрсатиш учун барчасини амалга ошириши керак.

   Бу борада Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети раҳбарияти, Касаба уюшмаси ташкилоти ҳамда университетнинг клиника диагностика маркази ҳамкорликда Йўл харитасини амалга оширмоқда. Йўл харитаси доирасида клиниканинг ҳамда тиббиёт факультетининг шифокорларидан гуруҳ тузилиб, касалланган шаҳар аҳолиси ва университет ходимларига онлайн маслаҳат бермоқда. Ходимларга дори-дармон сотиб олишга Касаба уюшмаси ташкилоти моддий кўмак кўрсатмоқда. Шу йўналишда тасдиқланган протоколга биноан антибиотиклар билан пневманияни даволашнинг 200 курсига етарли маблағ ажратилди.

   Университет Клиникасида ходимларга ҳақсиз асосда пневманияни аниқлаш учун компьютер томографияси билан текшириш олиб борилмоқда ҳамда зарур бўлган шароитда даволаниши учун клиниканинг провизор бўлимига ётқизилмоқда. Шунингдек, университет клиникаси ва “АИ” тиббиёт марказида амбулатория даволаш ташкил этилган. Бу ерда ўқитувчилар ва ходимлар тегишли муолажалардан ўтишига имконият яратилган. Шу тарзда биз диагностика ва даволашга муҳтож барча ходимларни таъминламоқдамиз.

   Шунингдек, университетнинг Касаба уюшмаси ташкилоти томонидан пневманиядан даволаниб чиққан ўқитувчилар ва ходимларнинг юртимизнинг энг яхши дам олиш масканларида соғломлаштириш курсидан ўтиши учун 300 йўлланма бериш масаласи ҳал этилди. Биз бир-галикда курашиш орқалигина корона-вирус пандемиясини тўхтатиб, унинг янада кучли тарзда такрорланишига қарши тўсиқ бўла оламиз. Саросима ва ваҳимага йўл бермаслигимиз керак. Ижтимоий тармоқларда кўплаган ёлғон ахборотнинг тез-тез тарқатиладиганлигини ёдда тутиб, барчангизни фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишларингизни илтимос қиламан.

   Азиз халқимиз бунданда оғир синовлардан обрў билан босиб ўтган, шу боис биз – ҳозирги қозоғистонлик бўғин бу қийинчиликларни ҳам енгиб ўтишимизга ишончим комил!

 Бўлатбек АБДИРАСИЛОВ,
Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг ректори.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы