ФИДОЙИ ИНСОНЛАРГА ЧЕКСИЗ МИННАТДОРМАН

453 көрілім

Жумлаи жаҳонни қисқагина фурсат ичида саросимага туширган юқумли касаллик – қудратли давлатимизни ҳам айланиб ўтмади. Бу иллат билан матонат ила туни-кун курашаётган оқ халатли фидойи инсонларга миннатдорчилигимиз чексиз. Шу сингари менинг онам икки томонлама пневмания билан касалланиб, шаҳардаги “Талғат” клиникасида тез ёрдам билан тушиб, барчамизни ваҳимага солган эди.

   Бинобарин, аввало Аллоҳ шундан кейин онамизнинг соғайиб кетишига улкан ҳиссасини қўшган “Талғат” клиникасининг эр-хотин шифокорлари провизор бўлимининг мудири, шифокор кардиолог Кемелова Мақпал Мадияр қизига ва провизор бўлимининг шифокори Тилеулиев Самат Айдарбекулига оиламиз номидан олқиш айтиб, Аллоҳнинг нури ёғсин деймиз. Эр-хотин оқ халатли фидойи инсонлар шаҳардаги Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг тиббиёт факультетини 2010 йили бир гуруҳда ўқиб, тамомлаган. Мақпал Мадияр қизи 2012-2015 йиллари ХҚТУ-да ўқитувчи, 2015 йилдан бошлаб “Талғат” клиникасида кардиология бўлимининг мудири, тиббиёт фанлари магистри. Умр йўлдоши Самат Айдарбекули 2012 йилдан Туркистон кўп соҳали олий тиббиёт коллежида терапия фани катта ўқитувчиси, 2018 йилдан бошлаб “Талғат” клиникасида шифокор-терапевт, тиббиёт фанлари  магистри.

  Онамнинг таъкидлашича, Мақпал Мадияр қизи келган беморларга ўз онасидек, жонкуярлик танитиб, ширин сўзи билан ёрдам бериб келмоқда.  У туни-кун беморларнинг шароитини назорат қилиб, эл олқишига сазовор бўлмоқда. “Талғат” клиникасининг раҳбариятига мана шундай билимдон мутахассисларнинг хизмат қилаётганига оиламиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Султанбай АШИРБАЙ,
Туркистон шаҳри ҳокимлигининг ички сиёсат бўлими
“Ёшлар имконияти маркази” КДИ-нинг инспектори.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы