СЎНГГИ ҚАЙҒУЛИ КУН БЎЛИБ ҚОЛСА…

431 көрілім

Қадим замонлардан қир даланинг соҳиби бўлиб келган қозоқ халқи не-не қийинчиликларни бошдан кечирди. Мард баҳодурлари тун ухламади, кун кулмади. Қарши келган душманнинг тиззасини буктириб, шаштини қайтарди. Бошига кун туққан довюрак халқ ахийри шунинг барчасига дош бера олди ва енга билди. Бу аниқроғи пешонасига бахт қуши қўна билган қозоғимнинг шажараси эди. Ҳа, биз қозоқ дейдиган бепоён даланинг тулпори бўлган, қаноти толмас шунқори бўлган миллатмиз.

   Бир замонда бошидан бахт қуши кетиб, хонларимиз билан ботирларимизнинг тўкилган қони, бажарган меҳнати йўққа чиқди. Буюк далага ўзгалар ҳукмронлик қилди. Бек ўғлонларимиз ва қизларимиз қул бўлган замонга дуч келдик.

   Бир пайтлари қўлига қўбизини, дўмбирасини олиб қозоқ халқининг Тўле бий, Қазибек бий, Айтеке бий, Шалкийиз, Ақтамберди, Дўспамбет, Махамбет, Мағжан сингари буюк мутафаккирлари, оқин-ёзувчилари миллат тақдири ҳақида қайғуриб ижод қилди. Барча-барчаси қуйруқли юлдуз каби ғойиб бўлди. 38-нинг изғирини кўпгина буюк даҳоларни орамиздан олиб кетди. Очарчилик кечиб қирилдик. Ўз даласида ўлим қучган қозоқ тақдири қора булутнинг кўзига ёш қалқиди. Осмони ҳам йиғлади. Вақт оқими барчасини ўзгартирди. Тинч ва осуда ҳаёт туҳфа этди. Лекин, бир афсус, бир умид турди. Ахийри, 86 бўлиб қайта уйғондик. Қайрат ва Лаззат бўлиб ўлим қучдик.

   Шундай қилиб бахт қуши яна қўндими кўк осмонда бургут эркин парвоз қила бошлади. Эгамен эл атаниб, боболари қони билан эркинлик яна қўлимизга тегди. Жаҳон карвонига эргашиб, тараққий этдик. Иқтисодиёт, сиёсий-ижтимоий томондан йўлимиз ҳам бўлди. Турмушимиз яхшиланиб, обрўмиз, мартабамиз баланд бўлди.

   Доим йўлимиз равон бўлмаслиги аниқ, ана шундай қийин-қистов замонларда бирлик намунасини кўрсатиб, бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқара билдик. …Бугун биз яна қийин даврга дуч келдик. Жаҳонни қамраб, ажал бўлиб ёқадан ёпишган иллат авж олди. Кун ўтган сайин вирусни юқтирганлар сони кўпаймоқда. Кўз юмганлар сони ҳам ортди. Қанча-қанча яхши одамлар орамиздан кетди. Фаровон ҳаётдаги ёвуз коронавирус юрагимизда қайғу, ҳасрат уйғотди. Бийлик томонидан олдини олиш чора-тадбирлари олиб борилди. Иллатга қарши оқ халатли фидойи инсонлар, эл посбонлари, яна бошқа турли соҳа мутахассислари сафарбар этилди. Ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, халқ ҳаёти учун ўт кечди. Кўксини ўққа тутиб, “Ҳар бир қозоқ менинг ёлғизим” тушунчаси бўйича хизмат қилди. Бу йўлдаги мардлик ва матонат жирларини айтиб адо этиш мумкин эмас.

    Юртимиздаги мана шу мусибат муносабати билан 8 июль куни Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев 13 июлни коронавирус қурбонларини хотирлаш – умуммиллий мотам тутиш куни, деб эълон қилди.

   Бу кун айтишга осон жуда оғир кун. Кўк осмонда хилпираган кўк байроқ пастга тушган кун. Ҳар бир қозоқнинг, миллатдошимизнинг юраги эзилиб, кўнглини қайғу булути қамрайдиган фурсат. Бу элимизнинг 9 марта юзма-юз келаётган мусибат куни. Улар ёдимизда ярали куй бўлиб қолган Ленин шахтасидаги портлаш, Абай шахтасидаги портлаш, Қизилоғочдаги сув тошқини, Арқанкелген қирғини, Ан-72 учоғи офати, Bombardier CRJ 200 учоғи офати, Ақтўбедеги теракт, Bek air учоғи офатлари.

   Сўнггиси бўлиб эса коронавирус қурбонлари мангу ёдимизда қолмоқда. Бундай оғир кун энди бўлмаса экан дейдиган оҳанг устун. Мусибатли кундаги маълумот бўйича элда коронавирусдан 375 одам вафот этган. Шунингдек, коронавирус аниқланган 101 бемор турли касалликдан ва июнь ойида 628 одам пневманиядан вафот этган. Бу кўрсаткич кун ўтган сайин ортиб бормоқда. Сокин отган тонг билан бирга рўйхат янгиланмоқда.

   Мамлакатимизнинг бойлиги бўлган фуқароларнинг ҳаётига замин бўлган иллат осон кечмади. У энг буюк бойлигимиздан айримоқда. Тақдирнинг не бир зулмат дамларини бошдан кечирган миллатимиз бу кунга ҳам бардош беради деган умиддамиз. Бу кунлар ўткинчи дунёдек ўтади, кетади. Биз сўнгги нафасимизгача бирлигимизни танитиб, буюк ғалабага эришишимиз аниқ. Қозоқ эли биргамиз!!!

Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы