ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВНИНГ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ОРҚАЛИ МУРОЖААТИ

466 көрілім

   Ҳурматли ватандошлар!

   Барчангизга маълум, ҳозир жаҳондаги пандемияга боғлиқ шаклланган шароит мураккаблашмоқда. Коронавируснинг тарқалиши камаймаяпти.

   Баъзи бир давлатларда бу иллат такрорий кучга кирмоқда.

   Жаҳон бўйича мазкур вирусни юқтирганларнинг сони тахминан 12 миллионга етди, оқибатда 500 мингдан зиёд киши вафот этди.

   Шу сабабли, бир қатор давлатларда карантин тартиби яна кучайтирилиб, ҳаво, кўлик алоқаси такроран чекланди.

   Афсуски, бизнинг давлатимиздаги шароит ҳам осон бўлаётгани йўқ.

   Давлат комиссиясининг қарори билан 5 июлдан бошлаб элимизда икки ҳафталик муддатга карантин чоралари жорий этилди.

   Бу жуда муҳим қарор бўлди.

   Вазиятнинг барқарорлашиши сўзсиз. Унинг илк белгилари ҳам бор. Шу боис, олдимиздаги икки ҳафта бизнинг келгуси қадамларимиз учун ҳал қилувчи давр бўлади.

   Барча фуқароларни яна карантин қоидаларини қатъий сақлашга даъват этаман. Иллат билан курашишнинг натижали бўлиши, авваломбор, халқимизнинг онгли ҳатти-ҳаракати ва масъулиятига боғлиқ.

   Бу – жуда хавфли, ботмонлаб кириб, мисқоллаб чиқадиган хавфли дард.

    Коронавируснинг тарқалишига боғлиқ соғлиқни сақлаш тизимига кўп масъулият тушмоқда.

   Очиғини айтиш керак, соғлиқни сақлаш тизими иллатга қарши туришга тайёр бўлгани йўқ. Бу масала бўйича биз тергов ишини олиб борамиз ва бу шароитдан сабоқ оламиз. Ҳокимларнинг юборган хато камчиликларига тегишли баҳо берамиз.

   Бинобарин, давлат томонидан барча зарур чора-тадбирлар қабулланмоқда.

   Қабулланган чора-тадбирлар ва тиббиёт ходимларининг матонат ва жасорати туфайли даволанаётган фуқароларнинг сони анчагина кўпайди.

   Кўплаган давлатлардаги вазият биздан ҳам қийин.

   Бинобарин, “Ҳар бир қозоқ – менинг ёлғизим” деганларидек, ҳар бир фуқаромизнинг вафоти менинг юрагимга оғир ботади. Бу иллат орамиздан талайгина асл инсонларни олиб кетмоқда. Уларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор қиламан.

   Шунинг учун 13 июлни – Миллий матом тутиш куни деб эълон қиламан.

   Лекин, биз коронавирус билан курашишни давом эттирамиз.

   Бу иллатни инсоният яқин орада енга олмас.

   Биз ғалаба қозонишимизга шубҳа йўқ. Биз стрессга ёки бепарволикка берилмаслигимиз керак.

    Вазминли, сабрли бўлайлик!

   Бизнинг ишимиз – аниқ, жамият олдида ҳеч нарсани яширмай, очиқ айтамиз. Келажакда ҳам шундай бўлади.

   Барча куч-ғайратимизни жамлаб, иллат билан курашаверишимиз керак.

   Мана шундай мураккаб паллада эл орасида кўплаган ёлғон ахборотлар тарқалмоқда. Ушбу ахборотларни тарқатиб юрган нопок инсонларнинг ҳаракатлари юз бермоқда.

   Афсуски, баъзи бир фуқаролар ёлғон ахборотга ишонадиган бўлди.

   Шунингдек, яна бир муҳим масала. Шифокорларимиз оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга аниқ, батафсил маълумот бериши керак. Касалликни даволашнинг турли йўлларини кўрсатиб, инсонларнинг саломатлигига хавф туғдиришга бўлмайди.

   Бундай ҳатти-ҳаракатларга тўсиқ қўйиш керак.

   Жиноят кодексининг 174-моддасига биноан ёлғон ахборот тарқатган киши жазоланади.

   Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари эл ичидаги мана шундай ноўринликларга алоқадор қатъий чоралар қўлланадиган бўлади.

   Шунга ўхшаш дориларнинг баҳоси бир неча баравар ўсиб, шаклланган шароитни ўз мақсадида фойдалангиси келган олибсотарларни ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари менинг буйруғимга боғлиқ жавобгарликка тортмоқда.

   Ҳозир давлат органлари аҳоли манзилларни зарур дори-дармонлар билан тўлиқ таъминламоқда. Шунга кўра, тегишли жамғарма тузилган. Тўшак ўринлари ҳам, тиббий хизмат кўрсатиш иши ҳам тўлиқ таъминланади.

   Ҳурматли ватандошлар!

   Биз кўп синов ва қайғуларни бошдан кечирган, тарихнинг кўплаб бўронларига дош берган халқмиз.

   Умид қиламанки, қаҳрамон аждодларимиз изидан юрган бугунги авлод ҳозирги  қийинчиликларга бардош беради.

   Эҳтимол, бу бизнинг бирлигимизнинг синовидир.

   Агар биз бир енгдан қўл ва бир ёқадан бош чиқарсак, биргаликда, биз бу синовдан ўтамиз.

   «Саломатлик – энг катта бойлик» деган халқимизнинг доно сўзларини қадрлайлик.

   Ҳар бир фуқаронинг омонлиги учун курашайлик!

   Барчангизга сиҳат-саломатлик ва мустаҳкам фаровонлик тилайман!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы