5-10-20 ДАСТУРИ: БОШПАНАГА ЭРИШИШНИ ЕНГИЛЛАШТИРАДИМИ?

504 көрілім

Бошпана излаганлар учун бошпана достони эгизак тушунчадек. Қаерга борсанг кўча кезиб, уй ва жой излаганларни учратасан. Кечаги аждодларимиз кўчиб қўниб юргандандир бугунги авлодининг квартирадан квартирага алмашиб юргани деган ўй келади гоҳида. Енгилнинг устида юриб, уйли бўламан деб шубҳали ўйинларга қатнашиб, бошини тошга урганларни ҳам кўрдик. Элбошимиз бошлаган «Нурли ер» ипотека дастурининг мавриди келиб турибди. Эндиликда, Тўқаевнинг топшириғи билан қурилган «5-10-20» лойиҳаси халқ ишончини оқлайдими?

   11 май куни Фавқулодда вазият бўйича давлат комиссияси йиғилишида Қ.Тўқаев муҳим масалага оид қарор қабуллаган эди. –  Бу йил элимизда 150 минг квартира билан уйдан иборат рекорд ҳажмдаги қурилиш режаланган. Фуқароларимизнинг бошпана шароитини яхшилаш йўналишидаги ишни давом эттириш муҳим,- деган эди Президент. Шунингдек, ҳокимлик «5-10-20» деб аталадиган янги лойиҳа давлатдан ижтимоий бошпана сўраб «уй навбатида турган» 500 мингдан зиёд фуқаронинг масаласини ҳал қилади, деган умидини ҳам яширмади.

   «Таназзулни енгишга ажратилган» маблағдан 390 миллиард тенге сарфланадиган ушбу лойиҳа иқтисодиётнинг тараққиётига суръат бериб, иш билан таъминлаш даражаси билан ижтимоий қўлловни орттиришга ёрдамлашади деб кутилмоқда. Илоҳим шундай бўлсин.

   Шундай қилиб «5-10-20» дастурининг асосий талаблари қандай? Шунга тўхталайлик.

   Уй олмоқчи бўлган одамнинг номида бошпана бўлмаслиги шарт;

   даромад манбаи оиладаги жон бошига тақсимлаганда 3,1 кун кўриш даражасидан ошмаслиги керак. (2020 йили бу кўрсаткич 96 667 тенгега тенг);

   Насия миқдори –  5 фоиз;

   дастлабки бадал – 10 фоиз, у номзоднинг ТУҚОБ ҳисоб рақамида тўпланган бўлиши керак;

   қарзни ўташ муддати – 20 йилгача;

   Тегишли маблағнинг дастлабки бадалини тўлаган фуқароларнинг навбатдан ташқари уйли бўлишига эътибор қаратилган бу дастур билан бошпанали бўлиш учун иштирок этувчи фуқаро ижтимой турғун уй навбатида туриши шарт. Уй навбатида ҳозир қанча одам рўйхатга олинган?

   Индустрия ва инфратузилма тараққиёти вазирлиги тавсия этган ахборотга мувофиқ, 2020 йил 1 январдаги маълумот бўйича, 540 минг киши навбатда турибди. Уларнинг сафида:

   давлат ходимлари билан бюджет ташкилотларида ишлайдиган фуқаролар – 212,5 минг киши;

   тўлиқ бўлмаган оилалар – 120,5 минг киши;

   Етим болалар – 60,8 минг киши;

   биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари – 43,5 минг киши;

   кўп фарзандли оилалар – 47,8 минг киши;

   ногирон бола тарбиялаётган оилалар – 21,1 минг киши;

   бошқа тоифадаги фуқаролар – 34  минг киши.

   Жумладан, Туркистон шаҳри бўйича турғун уйга муҳтож фуқароларнинг рўйхати қуйидагича.

   Турғун уй навбатида 11538 оила рўйхатга олинган, жумладан:

   1. Ижтимоий жиҳатдан “заиф” гуруҳда – 5435

   2. Кўп фарзандли оила  – 2773

   3. Давлат ёки бюджет ходимлари – 3146

   4. Камолотга тўлгунга қадар ота-оналаридан жудо бўлган 29 ёшга тўлмаган етим болалар билан ота-онасининг ғамхўрлигисиз қолган болалар – 175

   5. Ёлғиз бошпанаси яроқсиз бўлган оилалар рўйхатида – 9

   – Шаҳар ҳудудида аҳолига «5-10-20» дастурини тушунтириш ишлари ҳозирдан бошланган. Нақд ишга кўчиш учун Ҳукуматдан қабулланадиган қарорни кутмоқдамиз. Ярим йилликнинг охирига қадар навбатда турган фуқароларга 540 квартира бериш режаланмоқда, – деб тушунтирди турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси бўлими раҳбари Абуталиб Асанов.

   Яна эл ичига қайтамиз. Хусусий қурилиш бунёд этувчиларнинг дастлабки турғун уй бўйича энг юқори баҳоси эл ҳудудига боғлиқ аниқланади. Нур-Султан билан Алмати ва шу шаҳарлар атрофидаги ҳудудлар учун 18 млн. тенгедан, Ақтау, Атирау, Ақтўбе, Туркистон ва Қарағанди вилоятлари, шунингдек, Шимкент шаҳри учун 15 млн. тенге бўлса, бошқа ҳудудлар учун 12 млн. тенгедан ошмаслиги керак.

   Дастурнинг асосий ғояси қуйидагича: ихтиёрида бошпанаси йўқ ҳар бир қозоғистонлик шу марказга мурожаат этиб, имкониятига қараб мақбул бошпанага эга бўлиши мумкин. Бир жиҳатдан осондек туюлади. Лекин, бу ерда қонуний чеклашлар билан тегишли нормалар бор. Таҳлилчиларнинг фикрича, «5-10-20» дастури бўйича муносиб бошпана топиш осон эмас. Сабаби, дастурда «турғун уй баҳосига оид ва квартирани янги солинган турғун уйлардангина олишга бўладигани хусусида чеклашлар бор». Дастурга 390 млрд. тенге ажратилганлигини айтдик. Яъни, квартиранинг ўртача баҳоси 15 млн. тенге бўлса, бу маблағга 26 минг квартира келади. Навбатда турганлар сони эса – 540 минг киши дейди улар.

   Жаҳон пандемияси оқибатида элимиз иқтисо-диёти ҳам кучсизланиб қолгани рост. Шундай қийин паллада бозор ҳисобида юртдошларимиз бошпанали бўлишса қандай қувончли. Давлат раҳбари Ҳукуматга бу масала бўйича 1 июлга қадар нақд қарорга келишни топширди. Қарор ижобий бўлиб турғун уйга муҳтожлар янги уйлар остонасидан хатласин,-деб тилайлик.

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы