ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ДАВЛАТ РАМЗЛАРИГА ҲАЛОЛЛИКДАН БОШЛАНАДИ

586 көрілім

Байрамлар номи ва мазмунига кўра турлича. Яъни битта байрам орқали миллий идеологияни, давлат сиёсатини тарғиб қилишга бўлади. Шунинг учун миллат билан давлатларнинг армонини, мақсадини ифодалайдиган кўп анъанавий байрамлар бор. Элимиз нуқтаи назаридан моҳияти тўлуғ байрам давлат рамзлари куни ҳисобланади.

   1992 йили 4 июнда ҚР Рамзлари тасдиқланганидан бугунга қадар эъзозланиб келмоқда. Ўша кундан бошлаб миллий яхлитликнинг давлат таянчи билан ажрамас қисми, йўл кўрсатувчи маёққа айланди. Шу кун эл ёдида муҳим тарих бўлиб қолади. Ҳатто, асрлар боболар бунёд этган изнинг ўлгандан тирилиб, ўчгандан ёнгунга қадар фахр ҳиссини сийлади. Бунга далил сифатида жамиятда шаклланган тизим ва туркий замонидаги кўк бўрига эътиқоддан бошланган йўналишни айтдик. Қарши келган душманни тиз чўктириб халқини ёвдан ҳимоя қилган хонликлар пайтида кўтарган байроқларини, герб, тоифа белгиларини кўрсатдик.

   Аниқ тарихи узоқ, замонига қараб аталиши бошқача бўлган рамзлар теранга томир тортиб миллий руҳимизга қўшимча куч-қувват бўлмоқда. Бу яхлит эл фуқароларининг бахти десак муболаға эмас. Эл келажаги бўлган ёш авлод учун ҳатто улуғ бахт. Бундай дейишимизнинг сабаблари бор. Кечаги зулм ва жаҳолат қамчиси ўйнаб тоталитар тизимнинг қиличидан қон томган замонда миллатнинг етакчилари юрагида ишонч бўлди. Бу ишонч келаси авлод биздан бахтли ҳаёт кечиб эркинликка эришиш деган ўй мақсадига боғланди. Пировардида бир неча авлод армон қилган озодлик тонгги кўк байроқ бўлиб кўк осмон остида хилпиради. Кейинроқ «Менинг Қозоғистоним» мадҳияси бўлиб бепоён қозоқ даласида янгради. Герб бўлиб давлат муассасалари тўрида халқига хизмат қил деб йўл кўрсатди.

   Давлат рамзлари шуҳрати тариқдек сочилиб, кўп хўрлик кўрган элни ўрнидан турғазиб қайта бошини қўшиб бахт йўлига бошлади. Бунёдкор умидга, олға интилиш руҳида етаклади. Унинг ҳам ўз сабаби етарли эди. Масалан рамзлар лойиҳаларини тайёрлаш танловига 600 дан зиёд муаллиф иштирок этди. Ҳаммаси ҳам ўз соҳаси билимдони. Давлат байроғи эскизлари тасвирланган ижодий конкурсга келган 1200 аризанинг, гербга бағишланган 245 сурат лойиҳаси билан 67 эскиз ҳамда мадҳияга аталган 750 нусханинг барчаси давлатга бўлган баланд муҳаббатнинг самараси бўла олди. Пировардида маҳоратда ажойиб йўналишга эга мусаввир Шакен Ниязбеков чизган давлат байроғи енгиб чиқди. Мустақил Қозоғистоннинг бугунги герби икки машҳур меъмор Жандарбек Малибеков билан Шўта Уалихановнинг тер тўккан лойиҳаларига лойиқ бўлди. Шу унвонга Жумакенг Нажимиддиновнинг сўзига, Шамши Қалдаяқовнинг мусиқасига ёзилиб қалам куч-қудратини, ақл тафаккур илғор намунасини кўрсатган, Элбоши Н.Назарбаев қайта ишлаган асар муяссар бўлди.

   Шундан буён қозоқ эли 28 йилдирки жаҳон тараққиётига ҳамқадам ривожланмоқда. Жаҳон тўрида давлат рамзларимиз элимиз номи билан бирга салтанат қурмоқда. Енгиш-енгилиш, гулланиш-ҳароб бўлиш дейдиган тарих ғилдираги бахтга айланди. Элликга етгандан буён талай-талай қийинчиликни, қийин шароитни, катта-кичик ўзгаришни, сиёсий-ижтимоий ахволни бошдан ўтказдик.  Ҳаш-паш дегунча бугуннинг меҳнати билан зийнати, зарари билан фойдаси сири билан қири, ғалабаси билан меваси кўнгил саройимизда сайради. Шу каби рамзлар таълими ёдимизга сингди. Ҳатто эл келажаги дейдиган ёшларга ватансеварлик ҳиссиётини эртадан онггига сингдиришга яна ўша рамзларни асос қилдик. Йил сайин анъанавий нишонланадиган бу довруқли куннинг асоси шундай ажойиб аҳамиятга эга бўлди. Бу саодат давом этаверади.

   Қудратли, олтин бошли одам, яъни инсон санъати, ақл-идроки, ҳаракати ҳар қачон ҳақиқий ишлари билан ифодасини топадигани маълум. Бу иш ватанга бўлган ҳиссиёт билан ифодаланиши шарт бўлса аввало давлат рамзларини ҳурматлашдан бошланиши керак. Ҳақиқий нуқтаи назардан бизнинг миллатга хизмат этишимиз эгаменли элимизнинг шуҳрати, нуфузи давлат рамзларига ҳалол бўлишдан иборат бўлмоғи лозим. Мана шу барчамизга баравар вазифаларимизнинг бир қисми бўлиши лозим. Биз шундагина мангу элнинг мангу авлодимиз, деб фахр ва ишонч билан айта оламиз.

Бахтжан БУКЕБАЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы