ШАРҚ ҲАММОМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ НАМУНАСИ

498 көрілім

Қадим тарих шажараси ҳақида гап кетганда авваломбор кўҳна ва навқирон Туркистон шаҳри кўз олдимизда гавдаланади. Кўҳна Ипак йўли бўйида макон тутган Туркистон шаҳри азалдан савдо-сотиқ ривожига, иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшган. Мана, ўша даврларда бир неча тараққиёт масканлари қад ростлагани маълум. Шулардан энг машҳури, довруғи кенг тарқалгани ХVI асрлардаги шарқ ҳаммоми.

   Бизнинг асримизда кўҳна шарқ ҳаммоми жойлашган тупроқда замонавий шарқ ҳаммоми очилди. Бу тарихий давомийлик ва табиийлик. Пойдевори ўтган йили қаланиб, режа асосида 2019 йил октябрида тўлиқ битиши лозим бўлган шарқ ҳаммоми фойдаланишга топширилиб, карантин шароитининг якунланишига қараб эл манфаатига хизмат қилади. Бу қурилишнинг ўзгачалиги тарихий меъморчилик намунасини фойдаланган ҳолда солинган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, республика аҳамиятига эга ёдгорлик ҳисобланиб, кошонанинг жанубий-ғарбида ярим ер остига жойлашган тарихий шарқ ҳаммомининг андозаси.

   Иккаласини таққослаб айтамиз. Асл нусхада кириш даҳлиздан бошланади. Бажарадиган вазифаси кийиниб ечиниш хонаси. Қадимий ғишт териш усули билан ғиштларни тик қалаш орқали гумбазни тўрт қиррали девор устига ўрнатган. Унда 8 қиррали энг улкан хона бор. Юқори томони гумбазга улашади. Яна бир ўзгачалиги –  иссиқ сув хонаси. Қадимий ҳаммом ўчоғига яқин жойлашган энг иссиқ буғ хона ҳисобида. Махсус қўйилган қозон орқали ташқаридан иситиладиган буғ хонадан иссиқ сув ўжов орқали олинади. Кейингиси салқин сув хонаси. Иссиқ хона билан девордош жойлашган салқин хона. Шунингдек, бир неча кишига мўлжалланган қаторидан уқалаш хонаси ҳам бор. Сўнггиси тозалик бурчаги бўлиб одамлар соч соқоли, тирноқларини олиб, покланадиган жой.

   Замонавий ҳаммом ҳудуди 3 минг квадрат метрни эгаллайди. Икки томондан кириш мумкин. Эркак ва аёлларга махсус хоналар жиҳозланган. Кийим ва буюмларни сақлашга 45 пештахта ва 13 ўриндиқ қўйилган. Марказда гумбаз остида кўлами катта доира шаклидаги ювиниш хонаси. Кейин массаж, ҳаммом, бассейн, душ, сауна, ҳордиқ, чойхона (шарқ усулидаги таомлар) мавжуд. Бу қурилишлар шарқ ҳаммомидаги асл нусха андозасидир. Тозалик бурчаклари сифатида сартарош хоналар эркаклар ва аёллар талабини тўлиқ қаноатлантиради.

   Сал ўхшамайдиган жойларидан бири шарқ ҳаммомидаги хусусиий хоналар билан вип зали. Ҳаммомда икки хусусий кабинетда юқоридаги қулайликлар жамланган.

   Сув билан таъминлаш тизими тўлиқ автоматлаштирилган. Ҳаммомнинг ҳудудини кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам унутилмаган. 8 ўриндиқ ахлат қутиси билан қўйилган. Атрофга арчалар экилиб, ёруғлик устунлари ўрнатилган, махсус автотураргоҳ ишлайди.

   Хулоса қилиб айтганда Қизилўрда вилоятининг Туркистонга туҳфаси бўлган ушбу қурилиш тарихни кўз ўнгингизда намоён қилади. Ушбу иншоотга қизиқиш ва ҳайрат билан қарашингиз табиий.

   Умитбек БАҒДАТ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы