РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН

527 көрілім

Бағоят ғамхўр ва ўзгача меҳрибон Аллоҳнинг номи билан бошлайман! Барча мадҳиялар Аллоҳга муносиб. Ардоқли пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлғай!

   Қадрли ватандошлар!

   Барчамизни шу мунаввар кунларга етказган Аллоҳга шукроналар бўлсин! Сизларни мусулмон аҳлининг улуғ байрами билан табриклайман!

   Рўза ойининг тугаганини билдирадиган байрамда барчангизга, оилаларингизга Аллоҳнинг омонлиги билан баракасини тилайман.

   Яратган Эгам ўттиз кунлик рўзамизни, дуоларимизни, узрли сабаблар билан рўза тутолмаган кишиларнинг хайрли амалларини қабул қилсин! Амин!

   «Ҳайит» сўзи – «байрам», «ҳол сўраш», «қу-вончга тўпланиш» каби маъноларни билдиради. Яратган Эгамиз: «… Улар Мен учун рўза тутди, Менинг фармоним билан ифторлик қилди, энди қувончга сазовор бўлсин…» – деб суюнчи хабар айтган.

   Рўза ҳайити – оилавий байрам. Байрам куни совға бериб, қувончга сазовор этиш – савобли иш. Муҳтожларга  ҳиммат қилиш ҳам савоби мўл амал.

   Ҳурматли жамоат!

   Жорий йили Рамазон ойи карантин шароитида ўтганидан яхши хабардорсиз. Савобли ишларга бу сабаб тўсқинлик қилмади. Масжиддан муҳтож оилаларга кўмак, ифторлик оши тарқатилди, Мақтаарал туманидаги юртдошларимизга моддий ва молиявий ёрдам бердик.

   Савоблар ҳиссаланиб ёзиладиган баракали ойда улуш қўшган барча фуқароларга миннатдорчилигимни айтиб, Аллоҳ рози бўлсин,-деймиз.

   «Ҳиммат қилсанг – хайрини ўзинг кўрасан» деб халқимиз айтганидек, эзгу амаллар савобини ўзларингиз кўринг.

   Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Фавқулодда вазиятдаги даъватини тўғри қабуллаб, рўзани уйда ўтказиб, уйда қулчилик қилган жамоатга яна бир бор олқиш айтаман. Аллоҳ қабул қилсин.

   Ҳар оилага омонлик, яхшилик тилайман. Курраи заминда юқумли дард йўқолиб байрамли, баракали дамларда учрашиш насиб этсин! Омин!

 Науризбай ҳожи ТАҒАНули,

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы