МУҲИМ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

517 көрілім

Туркистон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги иккитомонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумга қўл қўйди. У Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида бизнеснинг рақобатбардошлигини кучайтиришда муҳим омилга айланади. Натижада икки томонлама тиғиз тижоравий алоқалар ривожланади, ўзаро сармоя ва технологияларни алмашиш кескин ошади.

– Туркистонни биз фақат Қозоғистоннинг эмас, балки туркий оламнинг маданий марказига айлантириш учун 3та йўналишда ривожлантирмоқдамиз. Маънавий-маданий марказ – тарихимиз ва урф-одатларимизни намойиш қиладиган жой бўлади. Бу ерда сайёҳлик масканлари, этноовул, ботаника боғи, кутубхона, театрлар қурилса, маъмурий-тадбиркорлик марказида биз ўтирган вилоят ҳокимлиги биноси биринчилар қаторида фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, бошқармалар, конгресс-холл бинолари қад ростлайди. Ҳар қандай сармоявий лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Сизларни ҳам унга ҳисса қўшишга чақираман, – деди Ўмирзақ Естайули учрашувда.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ўринбосари Ш. Ҳидоятов имзо чеккан меморандум минтақанинг ривожланишида муҳим ўрин тутади.

Мақола “Жанубий Қозоғистон” газетасининг расмий сайтидан олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы