САХОВАТПЕША ЎҒЛОНЛАР

471 көрілім

Одам содда кўрингани билан бирор фалокат

юз берса, каттами-кичикми, унда улуғ куч –

 инсоний гўзаллик намоён бўлади.

Л. Н. Толстой

 Ҳозирги кунда Эски Иқон қишлоғидан чет мамлакатларда мусофирликда меҳнат қилаётган ёшлар анчагина. Шулар қаторида айни кунда Жанубий Кореяда туриб, фавқулоддаги ҳодиса даврида она қишлоқ ҳол-аҳволидан қайғураётган Иқон аҳли фарзандлари борлигидан қанча фахрлансак ҳам оз.

Нафақат давлатимизда, балки ер юзида синовли дамлар ўтмоқда. Дунёни ларзага солган номи ёмон иллат пандемияси ва иқтисод билан боғлиқ аҳволлар, фавқулоддаги ҳодиса даври, карантин шароити эл аҳлини хавотирга солгани рост. Мана шундай кунларда халқ корига яраб, тирак бўла оладиган эл фарзандларининг қаҳрамонликларини айтмай бўладими? Жумладан Оқил Муҳаммаджонов ташаббусида Иқон қишлоғидаги оилаларни озиқ-овқат билан таъминлашга 1 миллион 178 минг танга, кўчалаларни иллатга қарши иш-тадбирлар бўйича дорилашга 209 минг танга, дорилаш ва тозалаш техникаларининг ёқилғи мойлари учун 100 минг танга юборишди. Мусофирликда юриб, ёрдам қўлини чўза олаётган фарзандларимизнинг ота-оналарига бутун қишлоқ аҳли номидан миннатдорчилик билдирамиз! Халқимиз сиздай фарзандлари борлигидан фахрланади! Эсон-омон Она Ватан бағрига қайтиб, яхши кунларда юз кўришиш насиб этишини Аллоҳдан тилаб қоламиз!

Раҳматжон АБДУСАТТАРОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы