НОСИР ФОЗИЛОВ ХОТИРАСИ УЧУН

578 көрілім

Ўтган йили охирида Тошкентда Туркистондан чиққан Халқаро миқёсдаги адиб, ёзувчи таржимон Носир Фозиловнинг хотирасига бағишланган тадбирга вилоятимиздан, хусусан Туркистондан кўп меҳмонлар иштирок этиб, таассуротлар билан қайтишди. Э.Иззатуллаев номли мактаб ўқитувчиси Шоира Жалилова шу ташриф доирасида мактабда Носир Фозиловга бағишланган махсус музей очиш тўғрисидаги таклифи мактаб маъмурияти Муҳаммадрасул Одилхон ўғли  томонидан ўрганилиб, пировардида шу даргоҳдаги  Хилола Содиқова мудирлик  қилаётган кенг ва муҳташам кутубхона залини жиҳозлаш хусусида муштарак қарорга келинди.

   Шаҳар ўзбек этно маданий бирлашмаси раиси Баҳодир Ирсметов зарур мебель жиҳозларини тайёрлашда, мактаб ғамхўрчилик кенгаши раиси Тойир Абдувалиев зарур маблағ (50 минг тенге), «Улес» хайрия мурувват жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров зарур адабиётлар, хусусан,  А.Қунанбаевнинг 175 йиллиги доирасида ўзбек тилига Н.Фозилов томонидан  ўгирилган, чоп этилган  асарлари таржималарини, Н.Фозиловнинг хотирасига бағишланган тадбирлардаги ўзи ҳомийлик қилиб, вилоят миқёсида етказиб берган  видео тасмаларни сифатли тайёрлаб  бериш, мактаб ўзбек тили ва адабиёти бирлашмаси устозлари  эса шу ишларда ташкилий кўмак кўрсатишни зиммаларига олишди.

   «Жанубий Қозоғистон» газетаси таҳририятидан Туркистонда ўтган иккита катта халқаро  хотира кечаларидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ёзувчилари акс этган архив фото суратлар, видео тасмалар масаласида ёрдам сўраладиган бўлди. Шунингдек, ҚР  Ёзувчилар уюшмалари аъзолари Мархабат Байғут,  Қулбек Ергўбек, Абдурахим Пратовлардан архив маълумотлар, китоблар, хотиралар,  зарур суратлар даркорлиги айтилди. Носир Фозиловнинг Туркистондаги қариндошлари Махсут Ғайбуллаев, Ўткир Қудретов, Тамара Қудретовалардан эса зарур китоблар, архив суратлари масаласида мурожаат этиш хусусида келишилди. Мана шу маънавиятга оид масалаларни  қисқа муддатда – март ойи охирига қадар якунлаш ҳақида мактаб директори М.Иззатуллаев талаб қўйди. Таъкидлаш жоиз, икки давлат раҳбари, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари Тўнғич Президентлари Н.Назарбаев билан И.Каримовларнинг махсус мукофотларига сазовор бўлган, қозоқ ва ўзбек адабиётлари ўртасида олтин кўприк вазифасини аъло даражада адо этган адиб, 70 га яқин китоблар ва таржима асарлар муаллифи Носир Йўлдош ўғли Фозилов Туркистоннинг ўзи ёзганидек Кориз (Кариз) ҳозирги Бирлик даҳасидан чиққан эсада бу ҳақда шаҳарда ёки ўзи бошланғич синфда ўқиган ҳозирги Э.Иззатуллаев номли  мактабда ҳеч қандай ашёвий музей ёки қамровли, мўл маълумотли  стендлар йўқ.

Туркий халқлар маънавий пойтахти, халқаро туризм маркази бўлган Туркистон шаҳридаги Носир ака тавваллуд топган Кориздаги ягона мактабда тарихий маълумотлар жамланган манба бўлиши ўта муҳим.  Элбошимизнинг маънавий янгиланиш мақоласидаги асосий мақсад эса бугунги ёш авлодни ватанпарварлик, ўтмиш кекса авлодларнинг ибратли ишлари руҳида тарбиялашдан иборатдир.

   Носир аканинг ҳаёти, кенг қамровли фаолияти эса қозоқ ва ўзбек адабиётлари ҳамкорлиги, тараққиёти, ривожига бахшида этилгандир. Носир Фозилов ҳозирги Учқайиқ қишлоқ округида, сўнгра эса Туркистондаги Ҳамза номли мактабда ҳам таҳсил олган. Адиб ҳақида ҳар қандай ашёвий маълумот, китоб, журнал, газета, суратлар бўлса марҳамат шу хайрли мақсадда ёрдамларингизни кутамиз.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Суратда: Э.Иззатуллаев номли мактабда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы